2:56

Фол ҳақида тушунча 04

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар. Сиз азиз дўстларимиз билан мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, шуни билиш муҳимки, Парвардигор одамларнинг тақдирига, муҳтожликларига ва келажагига бефарк эмас.

Раҳм-шафқатли Эгам ҳар доим биз инсонларга эзгуликни раво кўради. Одамлар буни сезмаслиги ёки тан олмаслиги мумкин, лекин Худованди Карим одамларга ҳамиша ғамхўрлик қилади.

У ҳар биримизни севади ва ҳар биримизнинг ҳаётимиз учун Унинг алоҳида режалари мавжуддир. У Зот ҳар куни бизга ризқ-рўз улашади. Азоб-уқубат, машаққат чекаётган инсонларга, Худо Ўзининг Муқаддас Каломи Инжилда шундай ваъда беради: “Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз!

Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман.” Матто Хушхабар китобининг 11-боби 28 боби. Азизлар, Забурда ҳам қуйидаги оятларни ўқиб далда оламиз: “Мен сенга ақл ўргатарман, юрар йўлингни кўрсатарман.

Кўзим сенинг устингда бўлиб, сенга раҳнамолик қиларман.” Забур китобининг 31- боби 8 ояти. Хақ Таоло сизни ҳамиша жин-ажиналардан, ёвузликдан¸ ҳасаддан ва ёмон ниятли кимсалардан асрашга қодир.

Парвардигор бугун оғир юк остида қийналиб юрганларни кутаяпти. Худонинг Кўзлари Ул Зотдан ҳимоя сўраган одамни асрайди. Ҳазрати Исо Масиҳ бу дунёнинг барча кучларидан Қудратлидир.

Исо Масиҳ Унга ишонган ҳар бир имонлини ҳимоя қила олади. Ҳеч қандай куч Масиҳга ишонганни Ул Зотнинг севгисидан ажрата олмайди. Азиз дўстим, бунга ишонинг, бу айтилган сўзларнинг бари ҳақиқатдир. Чунки бу сўзлар Худонинг Каломида ёзилган.

Азизлар, бугунги мавзумиздан хулоса қисми шуки, одамларни нотугри йулга бошлаётган фолбин билсинки, агар кеч бўлмасидан бу йулдан кайтмаса, унинг тақдири аянчли бўлиши мумкин.

У гуноҳлари учун Ҳазрати Исодан кечирим сўраши лозим. Фолбинга бораетган инсон ҳам ўзига Худонинг нафратини олаётганини билиши лозим. У инсоннинг Худодан раҳм-шафқат сураб, гуноҳлари учун товба қилиб, Ул Зотдан ҳимоя ва мадад сўраши хайрлидир.

Одамзодга ҳақиқаттан хам иккита йўл берилган. Бири жаннатга олиб боради. Иккинчиси эса дўзахга етаклайди. Биринчи йўл эса ҳар бир инсонни мангу, фаровон яшашга олиб борувчи йўлдир.

Азизлар, шунинг билан бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ушбу манзилга ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top