3:28

Руҳий жанг

MP3

Ассалому алейкум азиз тингловчи. Микрофон қаршисида яна мен Ғолиббек. Эшиттиришимизнинг мавзусини руҳий жангга бағишлаб ўз фикрларим билан бўлишмоқчиман. Руҳий жанг бу — ёвуз руҳларга қаратилган жангдир. Ефесликлар мактубининг олтинчи бобида ёзилганидек, “бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир”.

Дунёда ёвуз руҳларга нисбатан иккита қарама-қарши нотўғри муносабат мавжуд. Бировлари уларга умуман ишонмайдилар, бошқалари эса уларга ишониб уларга нисбатан кераксиз ва носоғлом қизиқиш билдирадилар. Бугунги жамоатларда ҳам афсус бундай муносабатларнинг изларини кўрсак бўлади. Чунки баъзи имонлилар учун масиҳийлик ҳаёт бу руҳий жанг деб англаш жуда қийин. Ва бунинг сабаби – бефарқлик. Бу бефарқлик ниманинг оқибати? Бу нарса яхши, комфорт ҳаёт тарзи кечириш ёки дунё ишлари билан жуда банд бўлиш оқибатида пайдо бўлади деб ўйлайман. Бу танганинг бир томонидур.

Танганинг иккинчи томони – бу ёвуз руҳларга нисбатан бўлган ортиқча эътибор. Баъзи масиҳийлар ёвуз руҳлар билан курашиб, уларга бақирадилар, уларни боғлайдилар, уларга буюрадилар, улар билан гаплашадилар. Лекин бундай ҳаракатларда эҳтиёж борми? Биз шайтонни боғлаб, уни хайдашимиз мумкинми? Битта жамоатга борганимда, олқишлаш пайтида чўпон, келинглар, ҳозир шайтонни ҳайдаймиз деб таклиф қилган. Ўша жойда ўтирганларнинг ҳаммаси бир овозда, шайтон кет, деб бақирдилар. Худонинг жамоатида шайтон нима қилиши мумкин? Худога топиниш вақтни нимага шайтонга сарфлашимиз керак? У бундай эътиборга лойиқми? Ўйлайманки, шайтонни одамлардан чиқариш билан эмас, одамларга хушхабар еткзиш билан овора бўлиш керак.

Албатта шайтон ҳар доим ва ҳамма вақт масиҳийларга хужум қилади. Шу пайтда биз нима қилишимиз керак? Исо Масиҳ ҳам шайтон уни васвасага солганда фақат Калом билан уни енган. Ёқуб мактубининг тўртинчи боб, еттинчи оятида шундай ёзилган: “Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади”. Агар биз Ваҳий китобида жамоатларга ёзилган мактубларни ўқиб чиқсак, Раббимизнинг огоҳлантиришларини кўрамиз. Бироқ Худованд Ўз огоҳлантиришларида жамоатларни руҳий жанг қилишга чорлдамаганди. У бир марта ҳам шайтонни қувишни, ёвуз руҳларга чиқиб кетишни буюринглар деб айтмади. Ёвуз руҳлар билан курашишда нима мувоффақият келтиради? Уларни қувиш ёки шайтонга ман қилиш эмас, муваффақият келтирадиган фақат битта йўл бор, бу – хушхабар айтиш, чунки хушхабар – гуноҳкор одамни гуноҳ қуллигидан озод қилиб, унга абадий ҳаёт баҳш этади.

Шунинг учун “иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз”. Бу қурол-аслаҳалари эса, ҳақиқат камари, илдамлик пойабзали, имон қалқони, нажот дубулғаси, Руҳнинг қиличи ва ибодатдир. Бу ҳақида сиз Эфесликлар мактубининг олтинчи бобида ўқиб чиқишингиз мумкин. Ҳайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top