3:39

Руҳий ғалаба 246

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукроналар айтамиз. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни кўпинча бизга тушуниш қийинроқ бўлган Ваҳий китобидаги бир оят билан бошламоқчиман. Ушбу оят Ваҳий китобининг 3 боби 18 оятида битилган: “Сенга маслаҳат бераман: бойишинг учун Мендан ўтда тобланган олтин, яланғочлик айбинг кўринмаслиги учун оқ кийим, кўришинг учун кўзга суртадиган малхам сотиб ол”. Азиз биродарлар, ҳар биримизга яхши тушунарли бўлса керак, Раббимиз Исо Масиҳ ушбу гаплари билан дунёвий бойликларни эмас, аксинча, руҳий бойликларни назарда тутиб гапирган эди.

Аслида ушбу оят бир жамоат ҳақида гапирилган эди ва ушбу жамоат анча мунча камбағал жамоатлардан бири саналган. Шунинг учун ҳам ушбу жамоат Ундан ўзига етарли даражада олтинларни сотиб олиши керак бўлган. Азизлар, агар Муқаддас Каломга эътибор қилсак, олтин кўпинча Худованднинг солиҳлигини ёки тўғридан тўғри ҳақиқатлигини билдириб келаган. Келинг азиз биродарлар, Римликларга мактубининг 3 боби 22 оятидан яна бир оятни биргаликда ўқиб кўрамиз: “Худо талаб қилган солиҳлик Исо Масиҳга ишонишдан иборатдир. Шу имонга эга бўлган ҳаммани Худо оқлайди”. Азизлар, биз Худога имон келтирган пайтимизда Худованд бизга ҳар биримизга Раббимиз Исо Масиҳнинг солиҳлигини ато этган. Биз масиҳий инсонларга ҳам дунёдаги барча бойликларга эга бўлиш ҳам насиб этган.

Хоҳласак ва қўлимиздан келса, имконимз етгунча бой бўлиб кўп нарсаларга эгалик қилиб яшашимиз мумкин. Лекин ҳамма нарсамиз бўлса-ю, юрагимизда Худо бўлмаса, ҳеч нарсага эга эмасмиз. Ҳатто мен шундай ўйлайман: бор нарсамизни ҳам Худосиз юқотишимиз мумкин. Менга биродарларимиз кўпинча шундай савол билан мурожаат қилишади. Нима учун Худони таниб билмаган кўплаб инсонлар яхши ва бой яшашади? Биз масиҳийлар эса улардан анча камбағал умр кечиряпмиз, деб. Ўйлайманки, ушбу савол кўпчиликни қизиқтиради ва ҳеч ким ушбу саволга тўлиқ ва аниқ жавоб бера олмайди. Шу жумладан мен ҳам. Лекин бир нарсани аниқ айтишим мумкин. Бизда бор нарса шу Худосиз бой одамларда мавжуд эмас. Аслида биз улардан анча бой яшамоқдамиз.

Биз Худованднинг фарзандлари ва меросхурларимиз. Дунёдаги барча бойликлар эса Отамиз Худовандга тегишли. Вақти келганда барча инсонлар ушбу ҳақиқатга гувоҳ бўлишади. Матто мактубида бир ажойиб оят мавжуд.У ерда шундай ёзилган: “Агар инсон бутун дунёни эгалласа-ю, ўз жонига зарар етказса, бундан қандай наф кўради? Ёки инсон ўз жони эвазига қандай тўлов топаркан?” Азиз биродарлар, мана шундай тортишувлар ҳам бизнинг шайтон билан олиб бораётган жангимиздир. Шу билан бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ушбу манзилимизга ўз фикр ва таклифларингиз билан бемалол мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг таклифингиз биз учун янги қадамдир. Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top