Эски Аҳд замонида, Худо Исроил ҳалқини Мисрадги қуллик асоратидан қутқаришга қарор қилганида, У Мусони Ўз элчиси сифатида юборди. Фиръавн Мусонинг огоҳлантиришларига қулоқ солмади, шунинг учун Худо охирги чорани кўллашга мажбур бўлди. У фиръавнни ва бутун Миср ҳалқини шундай оғир жазога ҳукм этдики, бу огоҳлантиришга фиръавн энди енгилтаклик билан қарай олмас эди. Олдиндан белгилаб қўйилган кечада Худо Миср еридаги ҳар бир тўнғич эркакни йўқ қилиш учун Ўз фариштасини юборди. Ибронийларга бу жазодан қутулиш чораси кўрсатилган эди. Фаришта олдиндан белгилаб қўйилган эҳтиёт чораси кўрилган уйни четлаб ўтар эди.
Бу хақида Чиқиш китобнинг 12-бобида ўқиб кўришингиз мумкин. Ҳар бир оила кам-кўсти йўқ ва нуқсонсиз кўзини олиши керак эди. Қўзини тўрт кун сақлаб, сўйиш ва қонини бир идишга йиғиш керак эди. Кейин қўзининг қони билан эшикларнинг кесакиларини суртиб чиқилиши керак эди. Бутун оила, шу ҳисобда ҳалокатга маҳкум тўнғич ҳам, уй ичида кесакиларига қон суртилган кириш жойи паноҳида бўлишлари керак эди. Агар бу шартлар бажарилган бўлса, тўнғич ўғил тирик қолар эди. “Минглаб исроилликларнинг тўнғич ўғтллари шубхасиз нажотга эга бўлишларини ва Миср устидан қилинадиган жазо ҳақида улар қаердан билишар эди?” Келинг, уларнинг уйларига бир кўз ташлаб, нималар ҳақида сўзлашаётганларига қулоқ солайлик.
Албатта улар хам ўзларининг тўнғичларини йўқотишдан қўрқишаётган эдилар. Улар Худованднинг берган въадасига ишонишар эдилар. Қон бизга нажот беришини кўриб турибсиз. Айтилган сўз бизни амин қилади. Қондан бошқа бирон нарса бизга нажот бериши мумкинми ва У айтган каломдан бошқа Бирон нарса бизни янада аминроқ қилиши мумкинми? Йўқ , бундан бошқа ҳеч нарса бизни бунчалик амин қила олмайди. Агар Сиз ўзингизнинг нажотга эга бўлганингизга амин бўлишни хоҳласангиз, ўзингизнинг ички ҳиссиётларингизнинг беқарор гувоҳлигига қулоқ солманг, бироқ Худонинг бузиб бўлмас Каломига суянинг: “Сизларга ростини айтай: Кимки Менга ишонса, абадий ҳаётга эга бўлади”-дейди Раббимиз Исо Масих Ўз каломида Юҳанно 6:47. Қўпчилик ана шундай ҳолатда – улар фикрларидан ёки ўзларнинг шахсий ҳиссиётларидан ташвишланадилар ва ҳаяжонланадилар.
Худонинг Каломни қабул қилибгина, шубҳалар ўрнига аминликка эга бўлиш мумкин. Биз нажотга эга бўлганимизда, биринчидан ва энг аввало Худо бу ҳақда айтганлиги учун аминмиз. Муқаддас Руҳнинг гувоҳлиги: “Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради”. Руҳ Калом орқали гувоҳлик беради. Имонли одам Худонинг ваъдаси ҳақида ўқиб туриб, унга ишонса, Муқаддас Руҳ унинг кўнглини қувончга ва тинчликка тўлдиради. Кейин, ўзининг ибодатга тўла ҳаётида, топинишида, хизматида масиҳий Муқаддас Руҳнинг меҳнатин англай бошлайди. Масиҳий ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганини билади, чунки у энди биродарларини севади. Бундан ташқари, унинг гуноҳга бўлган муносабати хам ўзгаради.
— # —