MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, хар бир васваса яхши иш қилиш учун имкониятдир. Руҳий етуклик йўлида, ҳаттоки васваса ҳам бизга унга берилиб гуноҳ қилишга эмас, балки ундан чекиниб яхшилик қилишга ҳаракат қилганимиз учун бизни ўстиради. Васваса оддийгина танловни қўяди.

Васваса шайтоннинг сизни вайрон қилиш учун унинг қуроли бўлса ҳам, Худо бунга сизни ривожлантириш учун йўл қўяди. Гуноҳ қилиш ўрнига яхшилик қилишни танлаган вақтда сиз Масиҳнинг характерида ўсиб борасиз.

Буни тушуниш учун, сиз Масиҳнинг характер сифатларини тушунишингиз керак. Унинг характерининг аниқ ифодаларидан бири Муқаддас Руҳнинг мевасидир: “Илоҳий Руҳнинг самараси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир.” — деб ёзади Галатияликларга мактубининг 5 боби 22 ва 23 оятларида.

Бу тўққиз сифатлар Буюк Топшириқнинг кенгайтирилган шаклидир ва Исо Масиҳнинг гўзал тасвирланган суратидир. Исо бир инсонда мужассамлашган мукаммал севги, шодлик, тинчлик, сабр-тоқат ва бошқа мевалар намоёндасидир.

Унда қандай қилиб Муқаддас Руҳ ҳаётингизда бу тўққиз меваларни етиштириши мумкин? У буларни дарҳол яратадими? Сиз бирор кун уйқудан турганингизда ушбу фазилатларга эга бўласизми? Йўқ.

Мева доимо секин етилади ва пишади. Кейинги жумла сиз руҳий ҳаётда ўрганишингиз керак бўлган энг муҳим ҳақиқатдир: Худо сизда Муқаддас Руҳ меваларини сиз тескарисини амалга ошириш учун васвасага тушишингиз мумкин бўлган вазиятлар орқали амалга оширади.

Характерни ривожлантириш доимо танловни қабул қилади ва васваса ушбу имкониятни таъминлайди. Масалан, Худо бизга севишни атрофимизга баъзи нафратланадиган инсонларни қўйиш орқали ўргатади.

Агар атрофимиздаги инсонлар севимли ва ёқимли бўлсалар, биз севишни ўрганолмаймиз. Худо бизга ҳақиқий шодликни қайғули вақтларда Унга қайтганимизда ўргатади.

Хурсандчилик ташқи вазиятларга боғлиқдир, аммо шодлик Худо билан муносабатингизга боғлиқдир. Худо бизда ҳақиқий тинчликни ҳамма нарса биз режалаштирганимиздек амалга ошганда эмас, балки бизни чалкашликлар ва тўполонларга йўл қўйиб берганида ривожлантиради.

Ҳар бир киши қуёшнинг гўзал ботиши ва таътилда ҳордиқ чиқарганда тинч бўлади. Биз ҳақиқий тинчликни ташвишланишимиз ва қўрқиш учун васвасага тушган вазиятда Худога ишонганимизда ўрганамиз.

Худди шундай, сабр-тоқат биз кутиш ўрнига жаҳлимиз чиқиб қизишиб кетиш учун васвасага тушганда ривожланади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top