3:07

Болаларнинг ўсишига ёрдам 90

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Радио орқали яна сизлар билан дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчи ота-оналар, келинг эшиттиришимиз бошида сизларга бир савол билан мурожаат қилайлик.

Бу саволга кўплаб ота-оналар ва ўқитувчилар ҳар хил жавоб беришади. Шунинг учун ҳам бугунги эшиттиришимиз орқали сизлар ҳам айнан шу савол тўғрисида ўйлаб кўришингизни хоҳлардик. Демак савол. Азизлар, сиз масиҳий оиласиз, болаларингиз ҳам Раббимиз Исо Масиҳга ишонадилар.

Лекин болаларингизнинг яқин дўстлари Исо Масиҳга ишонишмайди. Қандай ўйлайсиз, улар болаларингиз билан дўст бўлишини хоҳлармидингиз? Албатта кимлардир асло йўқ деб жавоб берса, яна кимдир майли, агар улар яхши тарбияли оила фарзандлари бўлса, деб жавоб беришса керак. Биз хоҳлаймизми, йўқми, барчамиз шу дунёда яшаяпмиз. Демак айрим табиат қонунларига бўйсунишга мажбурмиз.

Кўпинча болаларимиз бошқа болалар билан дўстлашиб қолишадилар. Аста секин бизнинг болаларимиз ҳам худди улардек юриш-туришга эга бўла бошлайдилар. Кўплаб мисоллар келтириш мумкин, масиҳий болалар дунёдаги болалар билан дўстлашиб, кейинчалик умуман Худованддан воз кечишган.

Айниқса ҳозирги пайтда болалар кимнингдир масиҳий эканлигини билсалар, уни ўз даврасидан четга суриб чиқаришади ва устидан кулишга ҳаракат қилишади. Муқаддас китобда айрим жойларида ёзилган оятларга қарасак, дунёдаги кишилар билан дўстлашмаслик кераклигини айтади. Бу эса ҳақиқат. Лекин болаларимизнинг дўстлари яхши ва тушунадиган оиладан бўлсаларчи? Шахсан мен шундай ўйлайман.

Агар уларнинг ҳеч қандай зарари йўқ бўлса, марҳамат, дўстлашаверсин. Ўзимизда ҳам ишхона ва кўчада қанчадан қанча дунёдаги дўстларимиз бор. Энг муҳими, болаларимизга улар билан қандай муносабатда бўлишни ўргатишимиз зарур. Агар боланинг тарбиясига ёмон таъсир қиладиган дўстлари бўлса ҳар қандай ота-она ҳам, хоҳ у имонда бўлсин, хоҳ дунёвий ота-она бўлсин, ўз фарзандларини улар билан дўст бўлишини хоҳламаса керак.

Албатта болаларимизнинг дўстлари ҳам, ўзимизнинг дўстларимиз ҳам масиҳийлар бўлса бу жуда яхши. Ҳатто шундай дўстлар орттиришга интилишимиз керак. Чунки Муқаддас китоб бизга шуни ўргатади. Лекин бошқалардан қандай ҳимоялаш мумкин? Албатта болаларимиз учун қилинадиган кундалик ибодатларимиз орқали. Келажакда фарзандларимиз имондаги биродарлари билан танишиб турмуш қуришлари учун.

Мактаб ва олий ўқув юртларида болаларимизга бошқалар зарар етқазмаслиги ва ҳар қандай шароитда ҳам имонда мустаҳкам тура олишлари учун ҳар куни ибодатда бўлайлик. Ҳурматли ота-оналар, барчамиз ўз фарзандларимиз ҳақида яхши биламиз. Шунинг учун ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top