3:22

Исо Масихни қабул қилиш

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна радио орқали сизлар билан дийдор кўришганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Раббимиз Исо Масиҳни Ўз Қутқарувчимиз деб қабул қилиш ҳар қандай гуноҳкорни ҳам гуноҳларини кечирилишидан даракдир.

Инсонда шундай гуноҳлар мавжудки, шайтон доимо ҳеч ким бу гуноҳларни кечира олмайди, деб ўй фикрларимизни банд қилиб келади. Лекин бу ёлғон ва фисқў фасоддир. Чунки шайтоннинг номи ёлғончи демакдир. Римликларга мактубининг 10 боб 9 ҳамда 10 оятларида айтилишича, нажот топиш учун юрак билан ишониш ва оғиз билан тан олиш керак.

Демак дилимиз тайёр бўлса, тилимиз билан тавба қилиб Раббимиз Исо Масиҳни юрагимизга қабул қиламиз. Раббимиз Исо Масиҳни қабул қилиш учун шундай ибодат қилишимиз мумкин: ”Эй барҳаёт Худованд, олдинга чуқур ҳурмат билан бош эгиб келдим. Қилган хатоларим ва гуноҳларим туфайли мен Сенинг илоҳий ҳузурингдан ажралиб қолиб зулмат ва умидсизликка ботиб қолган эдим.

Азиз Худованд, мени севишингни эшитиб Сенга мурожаат қилдим. Илтимиос менга раҳм қилгин. Қилган барча гуноҳ ва хатоларимни кечиргин ва ҳаётимга киргин, виждонимни хотиржам қилгин. Худовандим, Сен ер юзига юборган Исо Масиҳни тан оламан. Айнан мени гуноҳларим кечирилиши учун У Ўзини қурбон қилган.

Ўликлардан ғалаба билан қайта тирилган, ва ҳозир самода абадий ҳаёт берадиган Масиҳни ўз юрагимга қабул қиламан. Менинг ўзлигим устидан ҳозир ҳоким бўлгин. Ҳузуринга мени ҳам лойиқ кўргин. Ҳаётимни сенинг қўлларинга топшираман. Шу илтижоларимни Раббим ИсоМасиҳ номи билан илтижо қилиб сўрайман.Омин”.

Ҳурматли радио тингловчи, агар кимдир орамизда Раббимиз Исо Масиҳга ўз ҳаётини ишониб топширган бўлса, яъни барча гуноҳлари учун тавба-тазарру қилган бўлса, энди кейинги қадам бошланади. Аввало сиз ўз юрагингизга келган тинчлик ва хотиржамликни ҳис қила олинг. Тавбадан кейин сувда чўмиб имон келтиринг, яъни бу Раббимиз ҳар бир тавба қилган инсон учун рамз сифатида қолдирган амални бажаринг.

Айнан шу рамз орқали ҳар бир масиҳий юқоридан туғилганлигини билиб олади. Шу янгитдан туғилишимиз орқали дилимиздаги нарсани нафақат тилимиз билан, балки амалимиз орқали тасдиқлаймиз. Энди эски ҳаётимизни қолдириб янги ҳаётга ўтганмиз. Айнан шу сувга чўмиш маросимини дарёда ёки хоҳласак бирон кўлда ҳам амалга оширишимиз мумкин.

Азизлар, шароит туфайли чўмдириш маросимини ташқарида ўтқазишнинг имкони бўлмаса маҳсус белгиланган жойда ҳам ўтқазиш мумкин. Масалан, бассейн ёки ванна ёки бирон иложи бор жойда. Бунинг учун бир нечта гувоҳлар бўлиши керак ва эркаклар учун эркак киши, аёллар учун эса тайёрланган аёл киши ҳам. Шунинг билан азиз радио тингловчилар бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, хайр соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top