3:07

Ўсмирлар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азиз мухлисларимиз билан радио орқали учрашиб турганимиз учун Худовандга шукроналар айтамиз. Бугун микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Ўсмирлик даври ҳар бир инсоннинг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Барчамиз айнан шу даврдан ўтганмиз. Шунинг учун ҳам ўсмирларни тушунишга ҳаракат қилайлик.

Кўпинча инсон ҳаётидаги хатоликлар ҳам, аксинча ҳаётнинг мазмуни ҳам ўсмирлик даврида бўлади. Ҳар доим болаларидан хурсанд бўлиб юрган ота ва оналар болалари ўсмир бўлганларида кўпроқ шикоят қилишлари мумкин. Агар болаларимиз имонда бўлсалар, уларнинг дўстлари ҳам имонли бўлишлари яхши бўлар эди.

Бу болаларимизнинг руҳан ўсишлари учун катта ёрдам бўлади. Шунинг учун азиз радио тингловчилар, уй гуруҳи ва жамоатлар ўзидаги ўсмирларни бошқа жамоат ўсмирлари билан таништириб турли учрашувлар ташкил қилишлари мумкин. Ҳаворий Павлус Тимутий Китобининг 2 мактуби 2 боби 22 оятида шундай деб айтади:

“Ёшлик эҳтиросларидан қоч, соф қалбдан Раббимиз Исо исмини чақирган ҳамма одамлар билан солиҳлик, имон, севги ва тинчлик пайидан бўлгин”. Ҳар бир жамоат ўз ўсмирларини айнан шу насиҳатга амал қилишларига етаклашлари зарур. Чунки ўсмирлик даврида кўпчилик тез ўзгариши мумкин.

Шу жумладан салбий тарафга ҳам. Агар жамоатда ўсмирлар сони бир нечта бўлса, улар учун маҳсус йғилишлар қилиш мумкин. Албатта бу йғилишлар уларнинг ёшига мос ва қизиқарли даражада бўлиши яхши натижа беради. Бундан ташқари хоҳловчилар учун хафта давомида бир кунлик ўқиш ҳам ташкил қилиш мумкин.

Керак бўлса ўсмирларни ҳам айрим хизматларга қўйсак бўлади. Масалан, ногиронлар уйига бориб уларга ёрдам бериш, боқувчиси йўқ қарияларга ёрдам бериш. Албатта шу орқали уларни руҳлантириш ўсмир хизматчиларнинг биринчи мақсади бўлиши керак. Умуман шунга ўхшаш хизмат турларини ўсмирларга ишониб бериш мумкин.

Бундан ташқари ёз фаслида кўплаб лагерлар бўлади, шу лагерларда ўсмирлар бошқа биродарларга ёрдамчи сифатида қатнашишлари мумкин. Хуллас,ўз гуруҳимиздаги ўсмирларни келажакдаги руҳий аҳволи қандай бўлишини ҳозирдан ўйлашимиз керак. Яна бир муҳим масала. Ўсмирлик даврида кўпчилик ўсмир болалар ва қизлар бир-бирларига севги исхор қилишади.

Шунинг учун ҳам улар келажакда адашмасликлари учун ва ўзларига имонда бўлган турмуш ўртоқлар топишлари учун маҳсус дарслар ҳам ташкил қилиш мумкин. Бундай дарсларнинг барчаси фақат яхшилик ҳосилини келтиришига ишонамиз. Ҳурматли азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, ҳар бирингизга ўсмирларни тарбиялашда ва айниқса руҳий ўстиришда сабрли бўлишингизни тилаб қоламиз. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top