3:33

Жодугарлик

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио орқали учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун радио орқали мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга ўз фикрларим билан бўлишмоқчиман. Агар Таврот китобини ўқиб кўрсак шундай ёзилганига амин бўламиз.

”Орангизда ўғли ёки қизини олов орасидан ўтқазадиган, сеҳргар, фолбин, афсунгар, иссиқ совуқ қилувчи, жодугар, руҳ ва арвоҳлардан маслаҳат олувчилар ҳамда ўликлардан маслаҳат сўровчилар бўлмасин. Эгамиз бундай қилувчилардан жирканади. Мана шу қабиҳ ишлари учун Худойингиз — Эгамиз ўша халқларни сизнинг олдингиздан хайдаб чиқаряпти. Худойингиз — Эгангизга бутунлай содиқ қолинг.

Сизлар юртини олаётган ўша халқлар фолбин ва сеҳргарларнинг гапига қулоқ соладилар. Худойингиз — Эгамиз эса сизларга бундай қилишга руҳсат бермайди”. Тавротдан бешинчи китоби 18 боб, 10-14 оятлар. Азиз радио тингловчилар, Инжил китобининг айтишича жодугарлик қилувчилар Худованд Шоҳлигидан бебаҳра қоладилар. Галатияликлар мактубининг 5 боб, 19, 21 оятлари айнан шу ҳақида гапиради.

Азизлар, шундай қабиҳ ишлардан ҳар бир киши қочиши ва юз ўгириши лозим. Ҳаворийлар мактуби 19 боб, 13, 20 оятлар. Агар биз масиҳий бўла туриб бошқалар каби жодугарлик ва ирим-сиримларга амал қилиб турли худойилар қилсак, биз Худовандга эмас, шу нарсаларга ишонган бўламиз. Албатта Худованд бизлар бошқа нарсаларга қарамай фақат Ундан сўраб умид қилишимизни истайди.

Айнан шу ҳақида Филиппиликларга мактубининг 4 боб 6 ҳамда 7 оятларида гапирилади. Азизлар, энди айрим нарсалардан воз кечиб фақатгина Худовандга қарашимиз лозим. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, ҳозир сиз азизларга Худовандга қарши бўлган ишларнинг рўйхатини келтириб ўтмоқчимиз.

Азизлар, агар орамизда кимдир шу рўйхатда келтириб ўтилган ишларда қатнашган бўлса, бугуннинг ўзидаёқ Худованднинг олдида барчасидан воз кечиши керак. Шундагина Худованд унда Ўз ишини амалга оширишни бошлайди ва Ўз марҳаматини унга беради. Ушбу рўйхат қўйидагилардан иборат:

Фолбин, бўйнига олган, бахши, йўймачи, кинначи, башоратчи, ирим-сиримлик ва бидъатчилик, мучал хайвонларига ишониш, зиёрат қилиш ва қурбон қилишдир.

Энди азизлар, инсон ўз танасига тоқиб юрадиган ва осиб қўядиган айрим зарарли нарсаларни рўйхатини ҳам келтириб ўтмоқчимиз: кўз мунчоқлар, туморлар,

Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, биз бу рўйхатларни келтириб ўтишимиздан мақсадимиз, кимда ким шу рўйхатда келтирилган ишларда қатнашган бўлса, бугуннинг ўзидаёқ Худованднинг олдида барчаси учун тавба қилсин. Нимага боғланиб қолган бўлсангиз Раббимиз Исо Масиҳ номи билан барчасини узиб ташланг. Ва қолган умрингизни фақат Худовандга боғлашга Унга ваъда беринг. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top