3:05

Яхши аскар бўл

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бу дунёда кимга хизмат қилишни аниқлаштириб олиш жуда ҳам муҳим. Агар ўз нафсингизга ва бу дунёнинг ҳукмдори иблисга хизмат қилсангиз, ҳаётингиз қанчалик яхшилигидан қатъий назар нотўғри йўлда экансиз. Бу дунёдаги ҳаётимиз синов учун берилган, дейишади кўпчилик. Балки уларнинг гапларида жон бордир. Бу дунёда қандай яшаганимиз бизнинг тақдиримизни ҳал қилади. Хўш, охиратда қаерга борамиз: Худонинг олдигами ёки дўзахгами? Замонавий кишиларнинг кўпчилиги охират ва маҳшар кунига ишонишмайди. Бироқ бугун ва бу ҳаётимизда ўзимизни Яратувчимиз Худонинг қўлига топширишимиз, Унинг йўл-йўриқлари асосида яшашимиз бизга фаровон ҳаёт олиб келади.

Narrator 2 Ҳаворий Павлус ўз шогирди Тимофейга айтганлари биз учун ҳам жуда яхши маслаҳат бўлади. Келинг, у шогирдига нима деганини эшитамиз: «Сен эса, эй ўғлим, Исо Масиҳдан топган иноят билан кучга тўлгин. Кўп шоҳидлар ҳузурида сен мендан нима эшитган бўлсанг, бошқаларга ҳам таълим беришга қобилиятли, ишончли одамларга топширгин. Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби тақдирингдаги азобларга дош бергин. Ҳарбий хизматдаги аскар қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди. Шунингдек, мусобақада қатнашган киши, агар қоидага риоя қилиб ўзиб кетмаса, ғалаба тожини киймайди. Меҳнаткаш деҳқон эса ҳосилдан биринчи бўлиб улуш олиши керак. Айтганларимни яхши ўйлаб кўр. Раббимнинг Ўзи ҳамма нарсани сенга тушунтиради.

Narrator 1 Мен тарғиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини эсда тут. … Шу сабабдан ҳамда Худо танлаган кишилар сабабли мен ҳамма нарсага сабр-тоқат билан чидаяпман, токи уларнинг ўзи ҳам Исо Масиҳ берган нажотдан фойдаланиб, абадий улуғворликка эришсинлар. Бу сўз барқарордир: Агар У билан бирга ўлган бўлсак, У билан бирга ҳам яшаймиз. Агар сабр-тоқат қилсак, У билан бирга давр сурамиз. Агар биз Уни инкор этсак, У ҳам бизни инкор этади. Агар биз садоқатсизлик қилсак, У яна содиқ қолади, чунки Ўзини Ўзи инкор эта олмайди» (2 Тим 2:1-13). Худованднинг яхши аскари бўлиш учун, киши ҳадеб тирикчилик ташвишлари ҳақида қайғуравермай, Худовандни мамнун қилиш ҳақида ўйлаши керак. Каломда бу ҳақида шундай дейилган:

Narrator 2 «Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар… самовий Отангиз сиз буларнинг барига муҳтож эканлигингизни билади-ку! Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади» (Мат 6:31-33). Бу ҳаётдаёқ Худованднинг яхши аскари бўлишга қарор қилган кишилар, ҳар куни учраши мумкин бўлган қуруқ баҳс-тортишувлардадан қочиш керак. Аҳмоқона ва жоҳилона баҳслар фақат жанжалга сабаб бўлади. Худонинг яхши аскари эса жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳамма билан мулойим, ўргатишга тайёр, сабр-тоқатли бўлиши керак. Ана шундагина, Худованднинг энг яхши аскари бўла олади ва бу дунёдаёқ қилган ишлари учун мукофотланади. Сиз билишни истаган маълумотлар www.najot.com сайтимизда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top