3:01

Жаннат ва дўзах

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукроналар айтамиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман.

Албатта, ер юзида “жаннат” ҳамда “дўзах” сўзларини эшитмаган инсон йўқ бўлса керак. Муқаддас Китобнинг таъкидлашича, инсоннинг жони бориши мумкин бўлган фақат икки жой мавжуд: дўзах ва жаннат. Ўлганлар шундайича қоладилар ва ўлимдан сўнг ҳеч нарса йўқ деган фикр Муқаддас Китобга зид тушунчадир. Муқаддас Китоб инсоннинг мангу қисмати ҳақида аниқ маълумот беради.

Сиз жуда ҳам қимматбаҳо нархга сотиб олган бирон нарсангизни шунчаки ташлаб юбориш учун сотиб оласизми? Ёки бўлмаса Яратувчи Тангри ер ва осмонни ҳеч бир мақсадсиз яратган деб ўйлашга журъат эта оласизми? Инсон абадий ҳаёт учун яратилган ва ер юзидаги ҳаётимиздан кейин ҳам ҳаёт албатта давом этади. Аммо бу ҳаёт қандай бўлади?

Биз биламизки, дехқон яхши ҳосилга эга бўлиши учун, ерга яхши ва сифатли уруғ қадаши керак. Албатта, ерга беда уруғини сепиб ундан бўғдой ҳосилини кўтаришни кутмаймиз.Табиат қонуни шундай: нима эксанг, шуни ўрасан. Ҳатто ўзбек халқида шу гап мақол қилиб ишлатилади. Фақатгина бунинг маъноси сал бошқачароқ бўлиши мумкин.

Худонинг қонуни ҳам худди шундай: “Адашманглар, Худо ҳақоратланмайди. Инсон нима экса, шуни ўради”, деб айтади Галатияликларга мактубининг 6:7. Абадиятдаги қарор ер юзида қабул қилинади. Ушбу қисқа ва кўп жиҳатдан бахтсиз турмушимиз биз учун уруғ сепиш вақтини билдиради. Қандай уруғ сепилса, шундай ҳосил йиғилади.

Раббимиз Исо Масиҳ кўпинча инсониятнинг ушбу икки қисмати ҳақида гапирган. Инсон вафотидан сўнг унинг жони борадиган фақатгина икки жой бор, деб таъкидлаган У. Инсон жонининг бориши муқаррар бўлган икки манзил айнан жаннат ва дўзаҳдир. Кўпчилик инсонлар ўйлайдики, мен умрим давомида ҳеч кимга ёмонликни раво кўрмаганман.

Ҳеч кимни ҳаққига хиёнат қилмаганман. Шунинг учун ҳам мен жаннатга бораман деб ўйлайди. Азизлар, инсоннинг қаерга бориши унинг қилган эзгу ишлари ёки савоб ишларига қараб ҳал қилинмайди. Кимки барча қилган гуноҳ ишлари учун Худованд олдида тавба қилса ва чин юракдан иқрор бўлса Худованд уни кечиради. Ҳатто дунёдаги энг беозор инсон ҳам Худованднинг кўз ўнгида гуноҳкордир.

Сабаби, бизнинг авлодимиз бўлмиш Одам ва Ҳавонинг қилган гуноҳи бизгача етиб келган. Муқаддас Китоб айтадики, ҳамма гуноҳ қилган. Шунинг учун ҳам Худованд олдидаги тавба қилиш инсоннинг қаерда бўлишини ҳал қилади. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top