Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Эфирда сиз азиз биродарларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан яна бири. Бугун мен Ғолиббек бир неча дақиқа давомида сиз азизлар билан бирга бўламан. Хоҳ Масиҳга ишонувчи киши бўлсин, хоҳ умуман Худовандга ишонмайдиган инсон бўлсин, ҳар иккисининг ҳаётидаги энг хавфли нарса бу гуноҳдир.
Тўғри, Худовандга ишонмайдиган киши учун бунинг аҳамияти йўқдек кўринар. Лекин сиз билан мен яхши биламизки, азиз радио тингловчи, ҳар бир инсон вақти соати келиб, Худованднинг ҳузурида турамиз ва ҳар бир содир этган ишларимиз учун жавобгармиз. Айтмоқчимизки азизлар, Худованд ҳар бир инсондан қилган ишлари учун ҳисобот талаб қилади.
Шундай экан азизлар, қилган гуноҳ ишларнинг оқибати нималарга олиб келиши мумкин? Келинг, бугун шу ҳақида бироз суҳбат юритсак. Худовнднинг кўз ўнгида бизларнинг қилган гуноҳларимиз ювилиши учун Раббимиз Исо Масиҳнинг қони муҳим роль ўйнайди. Римликларга мактубининг 3 боби 23 оятида, “ҳама гуноҳ қилган” деб ёзилган.
Яна шу мактубнинг 5 боби 8 ҳамда 9 оятларида шундай деб ёзилганини ўқишимиз мумкин: “Лекин ҳали биз гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир. Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида, Худо ғазабидан қутилишимиз янада аниқроқдир”.
Азизлар, суҳбатимизни бошқачароқ давом эттирадиган бўлсак, гуноҳ бизларни уч нарсага олиб келади. 1). Энг аввало, гуноҳ инсонни Худованддан ажратиб ташлайди. Римликларга мактубининг 5 боби 19 оятида шундай ёзилади: “Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлди”.
2). Иккинчидан, бизда айибдорлик ҳисси пайдо бўлди, чунки қаерда итоатсизлик бўлса, ўша ерда айбдорлик ҳисси тўғилади. 3). Учинчидан, шайтон бизларнинг гуноҳкор эканлигимизни доимо такидлаб туради, бизларга айб тақайди, чунки Вахий китобида ёзилганидек, у биродарларимизнинг туҳматчисидир. Азизлар, шунинг учун ҳам Раббимиз Исо Масиҳ бизларни Ўз бағрига қайтариши учун ҳам мана шу уч асосий муаммони ҳал қилиши керак эди.
Шунинг учун ҳам Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг муқаддас қонини тўкиб, ҳар биримизнинг гуноҳларимизни ювди. Бу дегани, биз яна Худованд билан бирга яшай оламиз. Шундан сўнггина Масиҳ қонининг Худованд олдида қанчалик қадрли эканини билиш орқали айибдорлик ҳиссидан озод бўламиз. Ниҳоят, душманнинг ҳужумларига қарши туришимиз учун, унинг даъволарини йўққа чиқаришимиз учун биз яна Раббимиз Исо Масиҳнинг қонига суянамиз.
Раббимиз Исо Масиҳнинг муқаддас қони бу учта муаммони ҳар бирини еча олади. Азиз радио тингловчи дўстлар, яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.