3:33

Худо қабул қилади

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли азиз радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна ҳаво мавжлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек сиз, азизлар билан, бир неча дақиқа давомида бирга бўламан. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар! Бизнинг бирон бир амалга оширган ишимиз кимлардир томонидан юқори баҳоланиб қабул қилинса, бошимиз осмонга етади, шундай эмасми?

Демак, кимлардир томонидан қабул қилинсак, ўзимизга яраша обру-эътиборимиз бўлиши, кўпчилик томонидан ҳурмат-изатга ҳам эга бўлишимиз мумкин экан. Қабул бўлиш ажойиб эмасми? Агар дўстларимиз бизни қандай бўлсак шундайлигимизча севганларидачи? Ёки бирон муҳим ишлар учун айнан сизни танласаларчи? Ишхонада хўжайин тарафидан берилган вазифани ажойиб бажарганингизда, хўжайин уни хурсандчилик ила сизга раҳматлар айтиб қабўл қилганидачи?

Албата, ўзгалар сени шундайлигингни ёки сен қилган ишларингни маъқуллаётганларини, эътиборга олишаётганини билиш қандай ажойиб. Лекин баъзида кимлардир томонидан қабул қилиниш яхши эмас. Агар айрим дўстларимиз, бирор ёмон иш қилганда, сиз улар томонидан қабул қилинмаслигингиз яхшироқ бўларди. Шундай пайтларда биз, Масиҳга эргашувчилар, қилишимиз мумкин бўлмаган нарсалар ҳақида ўйлашимиз керак.

Улар бъазида бизга ёмон бўлиб кўринмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам бошқалар томонидан таклиф қилинадиган ишларни оқибати қандай бўлиши ҳақида ўйлаб кўрсак яхши бўларди. Айрим таклифлар ҳар доим ҳам ёмон оқибатларга олиб келмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам Худовандга бу ишимиз ёқадими йўқми деган саволни ўзимизга бериш яхши бўларди. Худонинг каломи шундай ўргатадики, кўплаб одамлар ўзлари хоҳламаган нарсаларни қилишади деб.

Муқаддас китобингиздан Матто 7боб 13 оятни ўқиб кўришингиз мумкин. Бу дунёда ҳар бир одамнинг гуноҳ муаммоси бор. Муқаддас китоб Римликларга мактубининг 3 боби 23 оятида айтадики, “ҳамма гуноҳ қилган”. Биз, инсонларда, Худонинг қонунини бузадиган ўй-фикрларимиз, сўзларимиз, ёмон ишларимиз бор. Кимдир ҳеч қачон гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаган, ёки интернет орқали ҳаёсиз сайтларни кўрмаган бўлиши мумкин, лекин гуноҳ қиладиган бошқа йўллар ҳам бор.

Қачонки Худовандга итоат қилмасак, гуноҳ қилган бўламиз. Корхона ва офисларда бизга топширилган ишга ёмон мунособатда бўлсак ҳам гуноҳ қилган бўламиз. Чунки ҳар бир қилаётган ишимизни Худованд учун қилаётгандай хурсандчилик ила бажармоғимиз лозим. Нолиш эса Худовандга маъқул эмас. Гуноҳ учун оладиган жазо, бу ҳалок бўлиш, яъни дўзах деб аталадиган даҳшатли жойга бориб Худодан абадий ажралишдир. Худованд Ўз каломида гуноҳларимиз кечирилиши учун фақат битта йўл бор деб айтади. У, Ўз Ўғли Раббимиз Исони ерга юбориб, буни амалга оширди. Азизлар, агар бугунги эшиттиришимизга қисқача хулоса қиладиган бўлсак, ҳар биримиз Худованд томонидан қабул бўлишга ҳаракат қилайлик. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top