3:14

Муаммолар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна азизлар сиз билан радио тўлқинлари орқали биргамиз. Шундай имконият учун Худовандимизга миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Азизлар, ер юзида инсонлар орасида разиллик ва қаҳр-ғазаб борган сари ошиб бормоқда.

Шундай экан, агар биродарлардан кимдадир шунга ўхшаш муаммо бўлса, улар ёрдамни қаердан олишни билиши жуда муҳим. Авваломбор шундай биродарларимиз ёрдамни қаердан олишни билсалар, айнан шу жойга мурожаат қилганлари маъқул. Ёки кимдир муаммолар туфайли қийналаётган биродарни кўрса-ю, унга ёрдам қўлини узатса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Муаммоларни ҳал қилиш учун бизнинг энг асосий ёрдамчимиз ва маслаҳатчимиз, Раббимиз Исо Масиҳдир. Масалан: агар кимнингдир тиши оғриса, ёрдам олиш учун қаерга боради? Албатта тиш дўхтирга. Ёки автомобиллар билан юз берадиган муаммолардачи, ким ёрдам беролади? Албатта, механик.

Умуман, дунёдаги оддий ёки жиддийроқ муаммоларни ҳал қилишимизда бизларга, ўз ишининг усталари ёрдам бера олади. Лекин руҳий муаммоларда-чи? Албатта, юқорида айтиб ўтганимиздек Раббимиздир. Исо Масиҳ ибодатхонадаги бирон бир биродар орқали ёки чўпон орқали ёрдам беради. Шунинг учун ҳам кўпинча биз, инсонлар, олган кўмагимизни инсонлардан деб ўрганиб қолганмиз.

Аслида эса Худованд кимдир орқали бизларга йўл кўрсатади. Агар автомобилимизни таъмирлаш учун тиш дўхтир олдига борасак, бу жуда кулгули. Шунинг учун ҳам муаммолардан қутилиш учун Худовандга ибодат орқали мурожаат қилиб, ҳақиқатдан ўзимизга ёрдам бера оладиган инсонларни жўнатишини сўрасак яхши бўларди.

Лекин ҳурматли радио тингловчилар, жуда жиддий бўлган муаммолар-чи? Айтайлик, гуноҳ муаммоси бўлса-чи? Муқаддас китобнинг Воизлар китоби 7 боби 20 оятида айтадики, “Дунёда яхшилик қиладиган, гуноҳ қилмайдиган биронта одам йўқ”, деб. Биз инсонлардан биронтамиз ҳам: “Менинг гуноҳ билан муаммоим йўқ” деб айтолмаймиз.

Биз ҳаммамиз нотўғри ўйлаганимизда, ёлғон гапирганимизда ва ёмон ишларни қилганимизда Худованднинг қонунларини бузамиз. Гуноҳ – даҳшатли муаммо. Бундан ташқари гуноҳ биздаги энг керакли бўлган Худодан ажратади. Шундай экан, биз ҳар биримиз ёрдамга муҳтожмиз. Агар ёрдам олмасак, гуноҳ бизни Осмонга боришдан ушлаб туради.

Ҳар қандай муаммода бизга фақат Худо ёрдам беролади! Биз инсонларни яратган Худованд ҳар биримизни алоҳида севади. Шунинг учун Худо Ўзининг ягона Ўғлини, Раббимиз Исо Масиҳни юборди. Бизнинг гуноҳларимизга тўлов тўлаш учун У хочда ўлди. Исонинг танаси қабрга қўйилди, лекин уч кундан кейин У тирилди. Бугунги кунда У Осмонда яшаяпти. Азизлар, яна эфир орқали учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top