3:07

Атроф муҳитни мухофаза қилиш 2

MP3

Ассалому алайкум бизнинг азиз радио тингловчи. Сизлар билан мен Зафарбек, бугун ўтган эшиттиришда бошлаган атроф муҳит муҳофазасига тегишли бўлган дастурни давом эттирамиз.

  Илмий, техник, экологик ва бадиий билимларни хамда бу борада фан-техника тараққиёти натижасида эришилган ютуқларни табиатни мухофаза қилишни маънавий жихатдан таъминлаш мақсадида жамоатчилик онгига сингдириш ва уларнинг атроф мухитни мухофаза килиш юзасидан дунёқарашини ўзгартириш хамда бу вазифаларни амалий фаолият орқали бажариш учун фаоллигини ошириш мақсадида тарғиб қилиш йули билан амалга оширилади. Ушбу вазифани амалга ошириш нафақат мухофаза этиладиган табиий худудларда жойлашган табиий ресурсларни мухофаза қилишга, балки барча табиий объектларни табиий холатда сақлаб қолиш, уларни парвариш қилиш ва зарарли таъсир қиладиган холатларга йул куймасликни назарда тутади. Бундай вазифани бажариш турли мавзуларда анжуманлар ўтказиш, илмий журналлар, услубий қўлланмалар нашр қилиш ва тарқатиш, радио ва телевидиниеларда табиатни мухофаза қилиш юзасидан хар хил кўрсатувлар тайёрлаш, айникса, бу ўринда жамият хаётининг экология сохасидаги қонун билан қўриқланадиган хуқуқлари ва манфаатларини биргаликда амалга ошириш мақсадида бирлашган фуқароларнинг эркин ихтиёрийлиги натижасида юзага келган ихтиёрий бирлашмаси бўлиб хисобланадиган жамоат бирлашмаларининг ролини ошириш лозимдир.
     Бошкача айтганда ёшлар ва болалар ташкилотларини, илмий, маданий-маърифий жамиятларни, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа жамоат бирлашмаларини ташкил қилиш хамда тегишли таълим муассасаларининг илмий ходимлари билан ўзаро хамкорликни ўрнатиш керак. Бу бирлашмалар мамлакатимиз ахолисига экология сохасидаги билимларни етказиш, уларни мустахкамлаш, юкорида таъкидлаб ўтилган вазифаларнинг мохиятини тушунтириш ишларини олиб бориш, халқаро жамоат бирлашмалари билан алоқа ўрнатиб, хамкорликда фаолият олиб борадиган бўлса максадга мувофик булар эди.
     Шу билан бирга мухофаза этиладиган табиий худудларни ва улардаги барча табиат инъомларини мухофаза қилиш бўйича қонун билан белгилаб бериладиган чора-тадбирларни амалга оширишни такомиллаштариш, бу худудлар тасарруфидаги ташкилотларнинг масъулиятини ошириш, бу сохадаги давлат органлари томонидан бажариладиган вазифаларни янада аниқлаштириш ва улар билан боғлик бўлган бошқа масалаларни хал этиш мақсадида хар бир мухофаза этиладиган табиий худудларнинг хуқуқий макомига мувофиқ равишда алохида қонунлар, яъни «Давлат кўрикхоналари тўғрисида», «Давлат табиат ёдгорликлари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинса мақсадга мувофик бўларди. Азизлар, бизнинг табиат ва атроф муҳитнинг озодалиги ва софлиги албатта бизнинг қўлимиздадир. Биз нафақат бугунги кунни баълки келажакда фарзандларимизга нима қолдириш ҳақида ўйлашимиз керак. Келинг, она табиатни муҳофаза қилиб, унга яқинроқ бўламиз. Эътиборингиз учун рахмат, хайир, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top