3:27

У билан Худо бўлган

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна радио тўлқинлари орқали сиз азизлар билан учрашиб турганимиз учун отамиз Худовандга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бугун эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, бугунги эшиттиришимизда инсоният тарихидаги гуноҳнинг қора доғи ҳақида гапирмоқчиман.

Ахир аҳлоқсиз ва бузуқ дунёда бунга ўхшаган нарса неча мароталаб қайтарилганлиги барчамизга маълум-ку. Келинг азизлар, қишнинг совуқ кунларида булутсиз ёзги тонгни фараз қилиб кўз ўнгимизга иссиқ кунларни келтирайлик ва хаёлан Нил соҳилидаги саройлардан бирига кириб кўрсак. Авваламбор турли рангларга бой бўлган ва полига муҳташам гиламлар солинган залга назар ташлайлик.

Устунлардан юпқа муслин пардалар осилиб турибди. Гуллаб ётган мирта, хушбўй апельсин дарахтлари, анорнинг чўғдек қип-қизил гуллари ва муаттар туберозлар орасига дам олиш учун устига гиламлар тўшалган мармар ўриндиқлар қўйилган. Балки, шарқий усулдаги ушбу залнинг дабдабалилиги бизга афсонадек туюлар. Бироқ бу афсона эмас, чунки қачонлардир Миср ўзининг бойлиги ва ҳашамати билан ҳаммага машҳур бўлган.

У ердаги ҳаёт ёрқин ва шукуҳли бўлган. Ҳозирги замонда яшайдиган бъази одамларга буни, ҳаттоки тасаввур қилиш ҳам қийин, айримларга эса бунданда гузалроқ саройларда яшаш насиб этган. Мана кўпроқ боғни эслатувчи залга олиб борадиган зинапоядан ёш йигит юқорига кўтарилмоқда. Унинг юзи чиройли бўлиб хотиржамликни ифодалаб турарди, қараши эса бир оз ўйчан эди.

У баланд бўйли ва қадди-қомати келишган бўлиб, унинг узун оппоқ кийими ҳамда ранг-баранг ёпинчиғи унинг келишган қоматини ўзгача қилиб кўрсатиб турар эди. Бу ерда, дабдабали ва бой мамлакат бўлмиш Мисрда, бизлар яна Юсуф билан учрашамиз! Бироқ, у билан ажралганимиздан бери у қанчалик ўзгариб кетди! Ёш йигит юқорига кўтарилгандан кейин тўхтаб, осмонга қаради ва қўлларини ибодат учун бирлаштириб, бошини қуйи солганча хаёлга чўмди.

У ўзининг бахтли болалигини, ватанини, отасининг чодирини ҳамда жонажон отасини эслар эди. Буларнинг ҳаммасидан уни маҳрум қилган ўша даҳшатли лаҳзани ҳам эсга олди. Бироқ у Худовандга бўлган ишончининг бундай ажойиб тарзда мустаҳкамланганидан таскин топарди. Юсуф Худованддан бир қадамга ҳам узоқлашмас эди, Худованд ҳам унга содиқ эди. Юсуф Худованднинг ёрдами билан ўзининг дардини енгди.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, албатта, бегона юртда бўлганимизда ўз ватанимиз, оиламиз ва яқинларимизни соғинамиз. Уларни бирма-бир кўз олдимизга келтирамиз. Шундай пайтларда билингки, Юсуф билан бирга бўлган Худованд ҳар биримизга таскин бера олади. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top