MP3

Ассалому алайкум азиз радио тигловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна “Дилкаш” радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Худога минг бора шукурлар бўлсинким, Отамизнинг инояти билан Эски Аҳд китобининг ҳам ўзбек тилидаги таржималари аста-секин пайдо бўлмоқда. Шундай экан ушбу китобларни янада чуқурроқ тушуниш учун ҳар томонлама ўрганишимизга тўғри келади. Азизлар, Эски Аҳд китобида Саҳрода деган китоб бор. Унинг шундай аталишининг сабабларидан бири, халқнинг икки марта саналгани учун сонлар деб аталади.

Мусо Исроил халқи Синай тоғидан чиқмасдан олдин халқни санаган эди. Биласизми азиз радио тингловчи, йигирма ёшдан ошганлардан урушга яроқли ёши катта олти юзмингга яқин киши бор эди. Тахминан йигирмадан кичик, аёл ва кексаларни санаганимизда эса иккиюз эллик миллион киши эди. Улар ғалаба қозониб, хурсандчилик билан Қадаш-Варнага етиб боришди. У ерда Исроил халқи Хононни текшириш учун айғоқчиларни юборди. Ҳар қайси қабиладан бир кишини танлаб ўн иккита айғоқчини қирқ кун давомида Ханонни ҳамма ерини текшириб келиш учун юборадилар.

Натижа эса икки томонлама бўлади. Ўнга яқин айғоқчи: “Биз бора олмаймиз, Ханон халқи инсонлардек бўлса, Исроил эса уларнинг олдида чигирткадек” дедилар.

Аммо Ёшуа ва Халеб кийимларини йиртиб: “Биз кириб у ерни босиб олишимиз мумкин” деди. “Биз инсон бўлсак, улар эса нондек” деди. Кўрдингизми азиз радио тингловчи биродарлар, Худованднинг ишлари амалга ошиш учун шайтон доимо қаршилик кўрсатиб келади. Агар эътибор қилсак, Худованднинг Ўзи ушбу халқни қийинчиликлардан олиб чиқди. Худованд уларни шунча кун боқди. Худованд улар ҳақида яна ғамхўрлик қилмоқчи.

Лекин одамлар Худонинг буюклигига ишонмаяптилар. Демак, уларнинг юрагида қўрқув бор. Гўё улар айғоқчиларнинг гапларига қулоқ солиб борадиган бўлсалар, енгилиб қоладилар. Азиз биродарлар, биз Худованд халқининг сонини тахминан бўлса-да аниқлашга ҳаракат қилдик. У ерда миллионлаб одамлар бор эди. Лекин улар ўзларининг душманларини кўриб қўрқиб кетишди. Душманларнинг сони уларга нисбатан бир неча бор кам бўлса керак. Кўрдингизми азизлар, баъзи пайтларда бизлар ҳам Худованднинг ишларни амалга ошириш учун қўрқиб қоламиз. Аслида ҳали ҳаракат ҳам қилиб кўрмадик.

Лекин шайтон олдиндан қўрқитишни бошлайди. Ўйлайманки, донолик билан ва Худованднинг кўрсатмаси ила қилинган ҳар қандай ишни Отамизнинг Ўзи баракали қилади ва марҳаматлайди. Шунинг учун азиз биродарлар, доимо юрагимизда жасурлик билан Худонинг ғалабасига ишонган ҳолда олдинга қараб интилайлик. Худованд Исроил халқининг ишончсизлигини жазолади. Уларни қирқ йил давомида чўлда сарсон қилди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, албатта ушбу манзилимизга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top