3:52

Болаларнинг ўсишига ёрдам 105

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи болажонлар. Яна сиз азизлар билан микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли болалар, бугун сизларга аввалги эшиттиришимиздаги ажойиб ҳикоянинг давомини гапириб бермоқчимиз. Сизга маълум бўлган дарахтларнинг тақдири нима билан якунланди, шу ҳақида бугунги эшиттиришимиз орқали билиб оласиз. Ўтинчилар дарахлардан бирини кесиб олиб кетдилар. Қани энди мен хазина қутисига айлансам” — деб ўйларди у. Бироқ дарахт хазина қутисига айланмади.

Улар уни тахталарга аралаб, бир-бирига қотириб охур ясашди. Охур эса Байтлаҳмга кичкина молхонага олиб борилди. Турли ҳайвонлар охурдан сомонларни иштаҳа билан еб, жуда хурсанд эдилар. Охур жуда хафа бўлди. “Келажагимни бундай бўлишни ҳеч ҳам тасаввур қилмаганман! Энди эса мен бу ерда молхонада туришим керак, – деб, у бир оз йиғлади. Бироқ кичкина дарахтни севган Худованд уни тинчлантирди: “Яна бир оз сабр қил, кейин эса Мен сенга бир нарсани кўрсатаман.” Ва Худованд буни амалга оширди. Азиз болажонлар, охур билан нима бўлганини биласизми? Мана шу кечада Худованд Ўзининг ягона Ўғлини охурга ётқизиб қўйди.

Охур қўвонганидан деди: “Қачондир менда бундай Хазина ётишини мен ҳатто барча орзуларимда ҳам тасаввур қилмаганман. Бу менинг барча режаларимдан кўра анча яхшироқдир!” Яна йиллар ўтди. Яна ўрмонга ўтинчилар келди. Бу гал улар иккинчи дарахтни танладилар. “Мен энди чиройли катта кемага айланаман” — деб қувонарди дарахт. Бироқ дарахт катта кемага айланмади. Ундан оддий балиқ тутадиган қайиқни ясашди, қайсики Симунга тегишли бўлган. Кичкина қайиқ қаттиқ ранжиди. Бир куни у Генисарет кули бўйида ўзининг бахтсиз тақдири ҳақида ўйлаб турганида кичкина дарахтни севадиган Худованд унга гапирганини эшитди: “Озгина сабр қил. Кейин мен сенга бир нарсани кўрсатаман”.

Худованд буни амалга оширди. Кичкина қайиқ титрарди: уни денгизга улоқтирган кўп сувдан қўрқиб эмас, балки у билан содир бўлган мўъжизадандир. “Менинг энг зўр орзуларимда ҳам буни тасаввур қилмаганман, яъни қачондир шоҳларнинг Шоҳини, шамол ва денгиз Ҳокимини дарёдан ўтказишни. “Бир неча ойдан кейин ўтинчилар яна ўрмонга келдилар. Бу гал улар учинчи дарахтни кесмоқчи эдилар. Шу туфайли дарахт жуда хафа эди. У тоғда туриб, одамларга Худони кўрсатишни хоҳларди. Дарахтни олиб кетаётганларида у хафа бўлиб, ўз жойига қаради. “Нима учун одамлар мени тинч қўйишмайди ва нима учун мен одамларга Худони кўрсатишда давом этолмайман?” — деб ўйларди у. Кишилар уни Қуддус шаҳрига олиб боришди. Дарахтни икки қисмга бўлиб, ундан хоч ясаб қўйишди. Буни пайқагач дарахт хайрон бўлди. Улар менга кимнидир михламоқчилар!

Бироқ кичкина дарахтни севган Худованд уни тинчлантирди. Хоч шуни билиб олдики, дунёнинг барча гуноҳлари Исо Масиҳга юкланди. Бирданига хоч ҳамма нарсани тушунди. Бу менинг режаларимдан кўра кўп яхшироқдир”. Дарахт ҳақ эди. Кўплаб дарахтлар тоғда туришни давом этардилар. Бироқ биронтаси ҳам Гулготада турган хоч каби шундай қилиб одамларга Худони кўрсатолмасди. Албатта учта дарахт ҳақидаги ҳикоямиз ҳақиқат эмас, бу фақат чиройли ҳикоя холос. Азиз болажонлар, одамларга тирик Худони кўрсатишга ҳаракат қилинг. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top