3:26

Болаларнинг ўсишига ёрдам 93

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Биз болаларимизга Худованд ҳақидаги ҳақиқатларни ўргатганимизда, асосан уч хил усул билан ўргатишимиз мумкин.Демак биринчиси: шахсий намуна орқали, иккинчиси худди ўқитувчи каби, ва охиргиси нималарнидир ёки кимларнидир мисол қилиб келтириш орқали.

Айнан шу хақида Иккинчи Қонунлар китобининг олтинчи боби, бешинчи ҳамда олтинчи оятларида ёзилган. Болаларнинг тарбиясида оиланинг қандай аҳамияти бор? Ўйлаймизки, кундалик оиламиз билан бирга қилинадиган ибодат болаларимиз учун яхши намуна бўла олади. Бундан ташқари шу орқали болаларнинг ўзлари ҳам тўғридан тўғри Отамиз Худовандга мурожаат қилишни ўрганишади. Оилавий ибодат қилганимизда асосан: болаларимизни нимагадир ўргатишимиз мумкин, бир биримиз билан Раббимиз Исо Масиҳнинг қилган мўъжизалари ҳақида суҳбатлашишимиз мумкин.

Энг муҳими Отамиз Худованд олдида топинишимиз мумкин бўлади. Оилавий топиниш пайтида катталар ҳам ва шунингдек болалар ҳам ўзлари Худованд ҳақида билганлари билан бўлишишлари мумкин. Бу эса барчамизнинг руҳий ўсиб боришимизда катта ўрин тутади. Барча шон-шуҳрат ва улуғлашимиз эса Отамиз Худовандга қаратилган бўлади. Оилавий йиғилишлар ва Худовандни улуғлаш болаларимизнинг ёшлигидан, ўзларига қўядиган асосий руҳий пойдевори ҳисобланади.

Ҳар бир масиҳий оила бошлиқлари ўз фарзандларининг келажаги ҳақида, хали улар ёш бўлган пайтларида ўйлаши лозим. Ҳозирги кунда болаларнинг руҳига таъсир қиладиган салбий омиллар жуда кўп. Масалан ҳар бир ота-она учун катта муаммо бўлиб турган нарса, компьютер десак хато бўлмайди. Кўпчилик шу фикримизга қўшилса керак. Шахсан менинг кузатишим бўйича айрим ота-оналар, ўзларининг тинчлигини кўзлаб, болаларни компьютер ўйнашга ва интернет кафеларда соатлаб ўтиришга, ўзлари рози бўлишар экан.

Азизлар, мен яқинда газета орқали бир мақола ўқиб қолдим. Бир ёлғиз онанинг ўғли компьютер ўйинларига жуда берилиб кетади. Она эса эртадан кечгача ишда. Бирданига боланинг ўқиши ҳам пасайиб кетиши сабабли, ўқитувчилари онасига шу ҳақида билдиради. Она бечора ҳар хил йўллар билан боласини шу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилади, лекин барча ҳаракатлари зойи кетади. Шунда она бироз маблағ сарфлаб боласига ҳар хил қизиқарли китоблар сотиб олади. Албатта бола китоб ўқишга ҳам унчалик қизиқмайди.

Шунда онаси китобларни ўзи болага ўқиб беради ва энг кульминацион қизиқ жойига келганида тўхтатиб қўяди. Натижада бола ўзи китобни олиб ўқий бошлайди, сабаби воқеани нима билан тугаши бола учун жуда қизиқ бўлган. Ҳурмтли ота-оналар, сиз билан бизнинг вазифамиз эса болаларимизни ҳақиқий имонда мустаҳкам турадиган қилиб тарбиялаш. Шунда ҳар қандай ҳужум ҳам болаларимизга ўз таъсирини ўтқаза олмайди. Азизлар, яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top