3:17

Болаларнинг ўсишига ёрдам 106

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар! Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳозирги кунда инсонлар орасида вақти бемалол бўлган инсонлар камдан-кам топилса керак.

Бу гап билан нима демоқчимиз? Айниқса имонли биродарларимиз орасида ҳам оиламиз билан биргаликда ибодат қилиш учун вақт топиш анча мушкулдек кўринади. Оила билан биргаликда ибодат қилиш худди ердан қимматбахо хазинани излашдек гап. Оила билан ибодатга йиғилганимизда ҳаракат қилиш керакки, барча оила аъзолари ибодатда иштирок этсин.

Ҳар бир оила аъзоси ўзидаги муаммолар ҳақида, айниқса руҳий муаммолар ҳақида бемалол гапиришга одатланса янада яхши бўларди. Азиз радио тингловчи, сизнинг фикрингиз қандай, оилавий ибодатга оила аъзоларининг қайси бири жавобгар бўлиши керак? Албатта, ота оила бошлиғи бўлганлиги сабабли оилани биргаликда ибодат қилиши ва айниқса оиланинг руҳий аҳволи учун Худованд олдида жавобгардир.

Шахсан мен бошқа оилаларда шунга гувоҳ бўлганман: эр-хотин биргаликда ибодат қилишади, балки ёши бироз каттароқ бўлган фарзандлар ҳам ибодатда иштирок этишади. Лекин ҳали кичкина, мактаб ёшигача бўлган болаларни иштирокини шарт эмас, деб қарайдилар. Азизлар, тўғри, балки улар бошида унча-мунча халақит қилар. Лекин аста-секин улар ҳам бошқалардан ўрнак олишига шахсан мен ишонаман.

Оилавий ибодат қилиш жуда муҳим. Айниқса болаларимизнинг келажакда имонда мустаҳкам бўлиши ва ҳар қандай қийин шароитларда Худовандга умид боғлаб, олдинга интилишлари учун зарурдир. Оила даврасидаги учрашув табий бўлсин. Шундагина оила аъзолари юракларини оча оладилар. Худовандга топиниш дегани бу — бошимизни ерга эгиб, жим ичимизда ибодат қилиш дегани эмас-ку.

Биз барчамиз: катталар хам, ёш болалар ҳам, барчамиз Унинг танланган фарзандларимиз. Шунинг учун ҳам Уни Ота деб чақира оламиз. Галатияликларга мактубининг 4 боби 6 оятида шунда ёзилган: “Энди сизлар Худога ўғил бўлгандан кейин, Худо Ўз Ўғли Исонинг Руҳини юракларингизга юборди. Бу руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз”. Азиз ота-оналар, агар оилангиз билан биргаликда ҳали ибодат қилишни бошламаган ва қандай бошлашни билмаётган бўлсангиз, сизга бир кичкина маслахат бероқчимиз.

Оилангиз ёқтирадиган бирон-бир тансиқроқ таом тайёрлаб, худди байрамдагидек ҳаммани столга таклиф қилинг. Биргаликда овқатланиб, оила бошлиғи бундан кейин доимо шундай учрашиб, биргаликда Худовандни улуғлашингизни бошқаларга айтиши мумкин. Кейин биргаликда ашула айтиб, Худовандни олқишлаш мумкин. Лекин кейинги учрашувни олдиндан белгилаш ёдингиздан чиқмаса яхши. Чунки ҳамма бир вақтда учрашишга бошидан ўргангани маъқул. Оилангизга тинчлик ва барака бўлсин, азизлар. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top