3:22

Юсуфнинг акаси Рубен

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан соғ-омон радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Ҳозирги кунда бир оиладаги ака-укалар орасидаги келишмовчиликлар онда сонда бўлса-да учраб туради. Лекин бундай келишмовчиликларнинг асосий сабаблари, балки уй жой масаласи бўлиши мумкин.

Ёқубнинг фарзандлари орасидаги муаммо эса умуман бошқача эди, яъни бир-бирига нисбатан хасад қилиш. Ёқубнинг бош фарзандларидан бири Рубен укаларига намуна бўлиш учун ҳаракат қиларди. Шу билан бирга уларга асло ёмонликни ҳам истамасди. Унинг укалари ўзларининг кенжа укасини яъни Юсуфни қудуққа ташлаб юборишганида, Рубен, албатта, унга ёрдам беришни юрагига тугуб қўйганди.

Йўлда келаётганда, эҳтимол, у қандай қилиб укаларига билдирмасдан Юсуфни озод қилишини ва отасига қайтаришни ўйлаб келгандир. Қудуқ ичида Юсуф йўқлигини кўрганда эса у даҳшатга тушди. Умидсизликка тушиб қолганидан устидаги кийимини йиртиб ташлади, сўнг укаларининг ёнига келиб, Юсуф йўқ, энди мен нима қиламан? — деб бақириб юборди.

Рубеннинг ўз гуноҳини ювишга ва отаси билан ярашишга бўлган ягона умиди йўқолди. Отам мен укамнинг ўлимига алоқадор эмаслигимга ҳеч қачон ишонмайди, деб қаттиқ хафа бўлди Рубен. Бунинг учун у мени ҳеч қачон кечирмайди. Эҳ, қаерга бош олиб кетсам экан?! Юсуфсиз мен отамнинг кўзларига қарай олмайман”. Азиз радио тингловчилар.

Шу ерда сиз, азизларга, бир фикрни айтиб ўтишимиз лозим. Агар бу содир бўлаётган воқеалар Худованднинг хоҳиш иродаси билан бўлаётганини Рубен билганида, у Юсуф ҳақида шунчалик қайғурган бўлармиди? Агар инсонавий фикр билан ўйласак ҳа, деб жавоб беришимиз мумкин. Чунки барибир ўзининг туғишган укаси энди йўқ эди. Балки у отасига қандай қилиб жавоб беришини ўйлаб қайғургандир ва шунинг учун дод солгандир.

Аҳир, у бош фарзанд эди. Рубеннинг укалари қўрқма — деб уни тинчлантиришарди -у тирик! Шундан сўнг унга ҳамма бўлиб ўтган воқеани айтиб беришди. Яъни Юсуфни арзимаган пул эвазига сотиб юборишганини. Азизлар, шу ўринда Рубеннинг бошқа укалари ҳам тўлиқ Худованд томонидан бошқарилаётган эдилар. Лекин, афсус, уларнинг ўзлари бу ҳақида билмас эдилар.

“Сени ҳам, бизни ҳам айбламасликлари учун биз отамизни алдаймиз. Такани сўйиб, унинг қонига Юсуфнинг кийимини ботирамиз. Отамизнинг кўзи яхши кўрмайди, у ёлғонни сезмайди ва ўғлини йиртқич ҳайвон еб кетганига ишонади. Бундан кўра фош қилувчидан батамом қутулганимизга хурсанд бўлсанг-чи. Рубен!” Хизматкорлар Юсуфнинг қонга булғанган кийимини олиб, отасининг олдига жўнаб кетишаётганини кўрди ва унинг миясига, балки укасини қайтариб сотиб олиш мумкин деган фикр келди. Лекин Худованд Юсуфни Мсирда қанчалик машхур қилиб марҳаматламоқчилиги ҳақида билмасди. Худованд ҳамма нарсага қодир. Хайр, саломат бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top