3:08

Имонимизнинг синалиши

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Сиз азиз радио тингловчи мухлисларимиз билан яна ҳаво мавжларида учрашиб турганимиз учун Отамизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Мен Ғолиббек яна сиз азизлар билан биргаман. Азиз радио тингловчи, агар кимдир сизни нотўғри айиласа қандай аҳволга тушасиз?

Бир нарса аниқки, ҳеч ким бу ишдан хурсанд бўлмаса керак. Албатта, кайфиятимиз тушади ва ўзимизни айбдор эмаслигимизни бошқаларга исботлашга ҳаракат қиламиз. Шундай вақтда энг яхши йўл Худовандга мурожаат этишдир. Кунларнинг бирида, Юсуф ибодат қилаётганда бирдан унинг чеҳрасини қайғу босди.

У ўзини қийнаётган ва унга ёқмаётган аҳвол ҳақида, яъни бекасининг унга нисбатан ошкора қизиқаётганини эслади. Пўтифарнинг чиройли ёш хотини бор эди. Пўтифар уни жуда севар эди ва унга бутунлай ишонар эди. Пўтифарнинг хотини бу уйда Юсуф келганидан сўнг бир неча йилдан кейин пайдо бўлди. Шунинг учун Юсуфни унинг хизматини қилиш учун тайинлашди.

Юсуфни кўргандан кейин ёш аёл унинг чиройли чуқур кўзларини унута олмади. Миясига ўрнашиб қолган фикрлар аёлга ўнгида ҳам, тушида ҳам тинчлик бермасди. Беташвиш ва фаровон ҳаёт аёлнинг тезда жонига тегди ва у эрининг чиройли ва тарбия кўрган хизматкори билан бир оз гаплашгиси келди.

Бирор нарса билан шуғулланиб вақтни ўтказиш ниятида Юсуф аёлга, қалбини эгаллаб олган нарса ҳақида гапира бошлади: ота-боболарининг юрти ҳақида, отаси ҳақида, бахтли болалиги ҳақида ҳамда бу ерга қандай келиб қолганлиги ҳақида. Юсуф шулар ҳақида гапирар экан, бундай яқин муносабат бекасининг юрагида ишқ алангасини ёндираётганини хаёлига ҳам келтирмаганди.

Уларнинг суҳбати давом этарди. Бироқ алангани узоқ вақт бекитиб бўлмайди. Эртами, кечми у ташқарига отилиб чиқади ва барча сирларни ошкора қилади. Аввалига Юсуф, бекасининг эҳтиросли сўзлари уни ташвишга солса-да, ҳеч нарсани сезмади. Бироқ бир куни шундай нарса содир бўлдики, Юсуф у ҳақда эслашга ҳам уяларди.

Бекаси унга оташин муҳаббат изҳор қилди ва ўзаро яқин бўлишга ялиниб ёлвора бошлади. Азиз радио тингловчи, ёш йигитнинг тамомила даҳшатга тушганини қандай қилиб тасвирлаш мумкин? Шунда, Юсуф буларнинг иккаласига ҳам бутунлай ишонадиган хўжайинини эслади. Азиз радио тингловчи биродар, шундай вақтларда инсон жуда қийин аҳволда қолади. Шайтон эса шундай гуноҳли ишни қилиш учун инсонларни доимо алдайди.

Лекин шундай пайтда Худовандга содиқ қолиш жуда муҳимдир. Отамиз ҳар биримизни марҳаматласин. Ҳурматли радио тингловчи, агар сизларда таклифлар бўлса, бизга интернет сайтимиз орқали билдиришингиз мумкин. Бизнинг манзил: www.najot.com Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top