Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан камина Зафарбек, бугун биз сизлар билан китобга бағишланган дастуримизни давом эттириб унга якун соламиз. Китоб ҳақида кўп гапирдик, бугун эса биз китобнинг маданияти ҳақида сўз юритамиз. Кўпчилик юқоридаги сарлавҳадан ажабланиши мумкин. Наҳотки, “Китоб ўқиш маданияти” бўлса?! Ҳа бор!
Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, Китоб ўқиш маданияти жуда кенг тушунча ва мураккаб муаммо бўлиб, тахминан қуйидаги ҳолатларни ўз ичига олади:
1. Китоб танлаб олиш;
2. Китобни қандай ўқишни билиш;
3. Китоб ўқиганда нималарга эътибор бериш ва нималарни эсда сақлаб қолиш;
4. Керакли маълумотларни қаердан, қандай, қайси восита- лардан фойдаланиб топиш;
5. Олинган билимни ёки хабарни қандай етказиб бериш;
6. Қайта ўқиш-китобхонлик кўникмасини шакллантириш;
7. Кутубхона картотекалари билан ишлай билиш;
8. Китобни тез ва секин ўқишни фарқлай олиш;
9. Китобни ўқиб, унинг фусункор оламига кира билиш;
10. Китобни мустақил ўқий билиш.
Шу ўринда ХХ аср дунё адабиётининг машҳур адибларидан “Чўл бўриси”, “Наргис ва сўзамол” каби асарлари билан ном чиқарган Герман Гессенинг, жаҳон адабиётшунослари томони- дан юксак баҳоланган “Китоблар сеҳри” асаридан парча келтирамиз.
“Кўпчилик китоб ўқишни билмайди ва кўп кишилар нима учун ўқиётганини тузукроқ англамайди. Баъзилар буни ўқи- мишли бўлишнинг қийин, бироқ ягона йўли деб билади. Улар учун ҳар қандай ўқиш кишиини “ўқимишли” қилади. Бошқа бировлар учун ўқиш – бу дам олиш, шунчаки вақтни ўтказиш ва уларга нимани ўқиш барибир (романми, ҳикоями, шеър, хабар ва ҳоказо) зерикарли бўлмаса бўлгани.
Шунчаки дам олиш, вақтни ўктазишни истаган китобхон китобда кўнгилни покловчи, руҳий юксалтирувчи номаълум бир кучни сезади. Бироқ, бу кучни аниқ тасаввур этмайди ва баҳолай олмайди. Улар тиббиётдан мутлақо бехабар хасталарга ўхшайди, яъни айнан қайси дори керак эканлигини тушунмай ҳар бир қутидагидан татиб кўра бошлайди. Аслида, ўқиш борасида ҳам ҳар бир киши ўзи учун зарур бўлган, янги куч ва руҳий таъсир берадиган китобларни танлай олиши керак.
Биз каби муаллифларга кишиларнинг кўп ўқиши албатта, ёқимли ва айнан ижодкор томонидан ҳаддан ташқари кўп ўқишади дейиш ноўрин. Аммо мингта лоқайд китобхондан ўнта саводли китобхон дуруст. Китоблар инсонни ҳаётга йўлла- ганда, унга хизмат этганда бирор фойдаси бўлади. Агар китоб- хонга оз бўлса ҳам куч-ғайрат, шижоат, руҳий поклик бахш этмаса ўқиш учун сарф этилган ҳар соат беҳуда, кераксиз бўлиб чиқади. Шунчаки ўқиш – бу диққатни тўплашга мажбур этувчи машғулот ва овуниш учунгина ўқиш ўз-ўзини алдашдир. Лоқайд кишилар учун умуман бирон нарсадан овунишнинг ҳожати йўқ. Аксинча, улар ҳамма жойда диққат эътиборли бўлиши, қаерда бўлмасинлар, нима ҳақида фикр юритмасинлар бутун вужуди ила воқеалар гирдобини ҳис этмоғи зарур. Азизлар, сизга китоб ҳақидаги дастурларимиз манзур бўлди деган умиддаман. Ҳайир, саломат бўлинг.