3:46

Ер саёраси

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио дастурларимиз ишқибозлари. Сизлар билан мен Зафарбек эфирдаман. Бугун биз сизлар билан она ер саёрамиз ҳақида сўз юритамиз. Биласизми, қуруқликдаги энг узоқ жой, қаерда? Бу нуқта Тинч океанида, Питкэрн, Пётр I ва Дюси оролларидан 2575 километр масофада жойлашган.

Дунё океанининг энг жанубий нуқтаси, Жанубий қутбдан бор-йўғи 320 километр узоқликда, Скотт музлигига туташиб туради.

Энг тиниқ денгизни голланд тадқиқотчилари аниқлашган. 1986 йили Антарктида қирғоқларида Уэделл денгизи чуқурлигини ўлчаш ишларини олиб бориш чоғида улар 30 сантиметр диаметрли диск 80 метр пастда ҳам кўринишига гувоҳ бўлишган.

Энг чуқур уммон Тинч океани ҳисобланади. 1995 йили японларнинг Мариана ботиғига ташланган Каико зонди 11022 метрлик белгини қайд этган.

Энг совуқ ва иссиқ сув ҳарорати Оқ денгизда -2° С гача пасайиши, Форс кўрфази саёзликларида эса, аксинча, ёзда 36°С гача кўтарилиши кузатилади.

Ер марказидан энг узоқ чўққи Жанубий Америка мамлакати — Эквадор ҳудудида жойлашган. Экватордан 158 километр жанубдаги бу ҳудудда Анд тоғлари чўққиси — Чимбораса булутлар билан бўйлашиб туради. Чимбораса сайёрамизнинг энг баланд чўққиси ҳисобланган Эверест чўққисига қараганда Ер марказидан 2150 метр узоқроқда, бунинг сабаби — Эквадорда Ер радиуси каттароқ.

ЭНГ БАЛАНД ТОҒ. Агарда Гавайи ботиғидаги Мауна-Кеа вулқонли тоғи тоғ сув тагидаги асосидан бошлаб ҳисобланса уни энг баланд тоғ дейишга ҳар томонлама асос бор. Умумий баландлиги 10205 метрни ташкил этувчи бу тоғнинг 6000 метри сув остида, 4205 метри сувдан баландда, Гавайи оролида жойлашган.

ДЕНГИЗ САТҲИДАН ЭНГ БАЛАНД ТОҒ. 1856 йили Ҳиндистон ҳукумати топогеодезия хизмати Тибет ва Непал чегарасидаги шарқий Ҳимолайнинг XV чўққиси (Жомолунгма)ни энг баланд чўққи эканлигини аниқлади. Баландлиги 8848 метр бўлган бу улкан чўққи инглиз полковниги шарафига Эверест деб ҳам аталади.

ЭНГ ЙИРИК ТОҒ ТИЗИМИ Ҳимолай-Қорақурум тоғлари ҳисобланади. Улар таркибидаги 14 чўққининг ҳар бири 8000 метрдан баланд.

ЭНГ УЗУН ТОҒ ТИЗИМИ — Жанубий Америкадаги 7600 километрга чўзилган Анд тоғлари.

УЗОҚНИ КЎРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ. Исландиянинг 2119 метр баландликка эга Ватнайекюдл тоғини 550 километр узоқликдаги Фарер оролларидан туриб ҳам кўрса бўлади. Бунда ёруғликнинг синиш эффекти муҳим рол ўйнайди.

ДЕНГИЗ САТҲИДАН ЭНГ ПАСТ ЖОЙ Исроил ҳудудидаги Ўлик денгиз соҳиллари ҳисобланади (400 метр). Ўлик денгизнинг энг чуқур жойи 728 метрни ташкил этади.

ЭНГ ҚИСҚА ДАРЁЛАРни АҚШнинг Монтана (Роу-Ривер) ва Орегон (Ди-Ривер) штатларида учратиш мумкин. Миссури дарёсига қуйиладиган Роу-Ривер ирмоқларидан бирининг узунлиги бор-йўғи 17,7 метр, Девилз кўлини Тинч океан билан туташтириб турувчи Ди-Ривер дарёсининг умумий узунлиги эса 371,5 метрдир. Мана саёрамиз хақида хам кўп нарсани билиб олдингиз. Биз билан бўлинг ва сиз дастурларимиз орқали ўзингизга қизиқ ва керакли маълумотларни топасиз. Хозир эса хайир саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top