MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан хардоимгидек Зафарбек эфирда. Бугун биз сиз билан соғлимизга оид дастурни тинглаймиз. Кўпинча бирор касалликни юқтириб олиб, кейин уни қаердан илаштирганимизни билолмай юрамиз. Шамоллаб қолганимизда ким, қачон, қаерда бизга қараб акса ургани, мабодо қорнимиз оғриса, қандай сифатсиз таом еганимиз ҳақида бош қотира бошлаймиз, бироқ бунга ҳамма вақт ҳам жавоб топилавермайди. Юқумли касалликлар қаерда кўпроқ бўлиши хаёлимизга ҳам келмайди. Масалан, А гепатити ва диареяни энг нуфузли фитнес марказида ҳам юқтириб олиш мумкин. Маълум бўлишича, барча муаммо қўлимизда экан. Сабаби, 85 фоиз инфекция қўл орқали юқади. Ювилмаган қўлимиз билан бошқа аъзоларни қашиймиз. Вирусларни юқтириш кўпинча шиллиқ пардалар (оғиз, кўз, бурун) орқали амалга ошади. Статистик маълумотларга қараганда, ҳар иккинчи одам овқатланишдан олдин қўлларини ювмайди. Ҳар учинчи фуқаро эса кўчадан келгач, ювинмайди. Кўпчилик бундай микробларга жамоат ҳожатхоналарида, транспортда дуч келишини ўйлаб ҳам кўрмайди. Бу рўйхатга, ҳатто, бозордаги аравачаларни ҳам қўшиш мумкин! Кўпчилик ўз иш жойида юқумли микроблар бўлиши ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас. Аслида микроорганизмлар энг кўп учрайдиган жой идора столидир. Бундай стол устида кўпгина чиройли буюмлар туради. Уларда эса бактерия, вирус ва замбуруғлар бўлиши хаёлимизга ҳам келмайди. Масалан, грипп вируслари, ҳатто, компютер клавиатураси орасида ҳам уч кунгача яшаши мумкин экан. Микробиологларнинг тавсия қилишича, интернет-кафеда бўлгач, жамоат транспортида юргач қўлни иссиқ сувда совунлаб ювиш керак. Шундай йўл билан кўпгина хавфли юқумли касалликларнинг олдини олган бўласиз. Айримлар бунда махсус воситалар шимдирилган гигиеник салфеткалардан фойдаланишади. Эшиттириш якунида сизга озгина маслахат бермоқчиман. Ишонаманки, қуйидаги маслахатлардан ўзингизга фойдалисини танлаб оласиз деган умиддаман.

*Мўйнали кийимлар салқин жойларда сақлангани маъқул. Улар ёруғлик таъсирида, айниқса, офтобда рангини йўқотади. Ҳўл мўйналарни иситиш мосламалари ёнида қуритиш мумкин эмас. Ҳамма мўйна кийимлар қоронғу жойларда осилган ҳолда сақланиши зарур. *Кийимларни куя емаслиги учун уларни кирсовун билан ювилган, лекин сиқмай қуритилган матоларга ўраб қўйинг. *Чойшаб ва либосларингизни крахмаллаганда, бир стакан сут қўшиб юборсангиз, дазмоллаганингизда дазмол либосларга ёпишиб қолмайди. *Дераза ойнасини майдаланган бўр ёки ярим стакан сувга икки сиқим тиш кукуни солиб артсангиз, ялтирайдиган бўлади. *Уй, даҳлиз, ошхонадаги плинтуслар ёнига (деворнинг туташган жойларига) қуритилган мойчечак сепиб қўйилса, барча зараркунандалар йўқолиб кетади. *Занг доғларини кетказиш учун лимон кислотаси (1 стакан сувга 1 чойқошиқ ҳисобида) қўшилган сув қайнагунча қиздирилади. Доғли газлама ана шу сувга бир неча марта ботириб олинади ёки доғ шу сувда ҳўлланган латта билан артилиб, сувда яхшилаб чайилади.*«Ангорка»ли кийимингизни сувга шампун ва озроқ глицерин солиб енгилгина ювинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top