Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан камина Зафарбек бугун хам сизнинг хизматингизда. Азизлар, Худо оламни шунчалик севдики, хатто, ўзининг ягона ўғлини биз учун қурбон қилди. Ха, бу хақиқатдир. Хазрати Исо Масих гунохларимиз учун хочда жон бериб учинчи куни ўликлардан тирилди. Ҳазрати Исо Масих осмонга кўтарилар экан шогирдларига буюк топшириқни буюрди. Ўша буйруқ ёдингиздами? Ха, буйруқ шогирд орттириш ҳақида эди. Биз иймонга келиб, Худонинг севгисини хис қилгандан кейин Худонинг муҳаббатини бошқалар билан бўлишишга харакат қиламиз. Аввалам бор биз ойила аъолардан бошлаймиз, дўстлар ва таниш билишларни хам четда қолдирмасликга харакат қиламиз. Лекин биз қанча ҳаракат қилмайлик, Худонинг олдига янги қалбларни олиб келиш Муқаддас Рухнинг иштирокисиз амалга ошиши ноўриндир. Шунинг учун янги инсонларга Худо хақида гапирмоқчи бўлсангиз сиз биринчи ўринда Худога ибодат қилишнгиз керак. Худодан, маълум бир шахс учун, унинг юрагини очилишига Худодан сўрашингиз керак бўлади. Бордию сиз бир одамга нажот ҳақида гапириб бердингиз, лекин сиз умид қилган ўша инсон Хушхабарни қабул қилмади. Бундай вазиятда кайфиятингиз тушмаслиги керак, чунки сиз энди ўша одам учун кўпроқ ибодат қилиб Худонинг хушхабарини кейинги сафарга қолдиришингиз мумкин бўлади. Чунки бундай ишлар фақат Муқаддас Рухнинг ёрдамида амалга ошиши мумкин бўлади. Азизлар, келинг бугунги ибодатимизни айнан шу мавзуга қаратсак. Худонинг хушхабарини бошқаларга гапиришимизда Муқаддас Рухнинг иштироки учун ибодат қиламиз. Қилишимиз керак бўлган уринишларни Ҳудонинг севикли қўлларига топширамиз. Худойим, Сенинг шохлигинг келсин. Ерни хам сенинг шохлигинг қамраб олсин. Сенинг мухаббатинг дунёни тўлдирсин. Худойим, Сен бизга нажот бердинг. Лекин бизга берган Нажот Сен учун анча қимматга тушди. Бизга бўлган мухаббатинг ва севгинг туфайли биз гунохкорлар учун хатто ўзинга энг азиз бўлган зотни, яъни хазрати Исо Масихни қурбон қилдинг. Худойим, биз иймонга келдик, лекин бу билан хаёт якунланмайди. Биз қолган хаётимизни сенга бўлган хизматга бағишлаш ниятидамиз. Сенинг севгинг ҳақида бошқаларга хам гапириб беришни истаймиз. Худойим, бизни Муқаддас Рух билан тўлдиргин. Бизга жўнатган инсонларнинг юрак ва қалбларини очгин. Уларнинг қулоқларидаги пардаларни Ўзинг олиб ташлагин. Кўзлардаги пардаларни маъбаддаги пардаларни йиртиб ташлаганингдек йиртиб ташла. Худойим, биз билимимизга ва донолигимизга таянишни ўрнига Сенинг қудратинга ишонайлик. Парвардигорим, Ўз йўлингда ва буюк режангни амалга оширишда бизни ишлатишга харакат қиласан. Лекин биз инжиқлигим деб режангни амалга ошириш вақтини секинлаштириб қўямиз. Худойим, бизга куч ва интилишни бер. Биз бор вужудимиз билан Сенга хизмат қилайлик. Сенга бўлган содиқлигимиз табора ошиб борсин. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик, ким билан гаплашмайлик хар доим Сенинг мухаббатинг биз ичра маскан қилсин. Сенинг чегарасиз севгинг абадий хаётимизнинг гаровидир. Фақат Сен бизнинг Худоимизсан. Худойим, Сенинг муқаддас исминг улағлансин. Берган кунингни баракалаб хаётимизни эса мархаматлашингни Сендан сўрайман. Сенинг муқаддас исминг номи ила Сенга ибодат қилдик. Омин.