2:47

Ибодатдаги кечирим

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ҳокимиятга бўйсунмаслик – ибодатларимизга жавоб олиш учун жиддий тўсиқ ҳисобланади. Итоаткор юрак, итоатсиз юракдан фарқли ўлароқ, Худонинг қаршисида кўнувчан ва

Унинг иродасига эргашувчан бўлади. Итоатсиз инсон атайин бўйсунмасликни кўрсатади, Худога эса бундай муносабат маъқул эмас. Итоатсизлик менинг ибодатларимнинг ютуғига ва Худованд билан муносабатларимга ҳам тўсиқ

бўлган бўлар эди. Мен Худонинг ҳимояси остида юришни истайман. Худонинг қаршисида юрагимиз пок ва ибодатларимиз – муваффақиятли бўлиши учун бизнинг

устимиздан тайинланган ҳокимиятга бўйсунишимиз лозим.

Самарали ибодатнинг муҳим таркибий қисми – севги, яъни қолган бошқа нарсалар

билан бир қаторда, кечира олиш қобилияти. Шунга яраша, кечиримсизлик – ибодатларимиз жавобсиз қолиб кетишининг энг биринчи сабаби бўлиши мумкин. Имонлилар, қолган бошқа нарсалардан кўра хафагарчилик туфайли кўп нарсани йўқотадилар, деб тахмин қилишдан қўрқмайман. Одамларни кечириш – Худованд бизга қандай муносабатда бўлса, биз ҳам одамларга шундай муносабатда бўлишимиз кераклигини билдиради. Ўйлайманки, кечирим тўғрисидаги аниқ буйруқни Эфесликларга йўлланган мактубнинг 4-бобида топишимиз мумкин: «Худо сизларни Масиҳда кечиргани каби сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар».

Биз мукаммал бўлмаган одамлар билан тўла, бузуқ дунёда яшаётган эканмиз, озор,

ҳақорат, таҳдид ва сотқинликлардан қочиб қутула олмаймиз. Бизда жаҳлланиш учун ҳамма сабаблар бўлиши мумкин, бироқ жаҳлдан халос бўлишни истамасак, бу ғазабга ва яширин хафагарчиликка олиб келади, булар эса ўз навбатида, ибодатларимизга тўсиқ яратади. Эфесликлар мактубининг 4-бобидаги яна бир жойда: «Ғазабланиб гуноҳ қилманглар: ғазабингизда қуёш ботмасин». Худованддан жавоб олишни истасак, юрагимизда ғазаб ва хафагарчиликка жой бўлмаслиги керак.

Исо Масиҳ бу ҳақда тўғридан-тўғри деган: «Ибодатда турганларингизда, агар бирор кишига қарши даъвойингиз бўлса, кечиринглар, токи сизнинг Осмондаги Отан-

гиз ҳам сизнинг гуноҳларингизни кечирсин» (Марк 11:25). Сизни қанчалик хафа қилган бўлмасин, кечиринг ва бу ҳақда бошқа эсламанг. Кечириш ҳисси, ўз-ўзидан туғилишини кутиб ўтирманг. Кечирим – ҳиссиётмизнинг турткиси эмас, балки иродамизнинг қарори. Бизни хафа қилганларни кечириб, ибодатларимиз керак-

ли манзилга етиб бориши учун замин яратган бўламиз.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top