3:20

Шайтонга бардош бериш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан эфирда яна мен Зафарбек. Бугун ҳам биз сизлар билан Яратувчимиз ҳақида сўз юритиб унга ибодат қилиб шукуроналар айтамиз. Азизлар, Худонинг бизга бўлган севгисининг чегараси йўқдир. Ҳудосиз ҳаётни умуман тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳудо бор экан биз ҳам бормиз. Инсоният гунох қилиб Худонинг хузуридан махрум бўлган эди. Лекин Парвардигоримиз ўзининг буюк режасини амалга оширгач, Жаннат эшигидан кириш имкониятига эга бўлдик. У ҳам бўлса ҳазрати Исонинг қони орқали амалга олди. Шайтоннинг устидан ғалаба қилиш учун фақат Исонинг ўлими ягона йўл эди. Азизлар, биз бу ҳақиқатни тан олиб, ҳазрати Исонинг биз учун қилган ҳочдаги ўлимини тан олиб, учинчи куни тирилганига ишониб ва У Ҳудонинг азиз ўғли эканига ишониш орқали нажот топдик. Нажот топгандан кейин биз ҳаётимиздаги руҳий сафаримизни бошладик. Ушбу муқаддаслик йўлига қадам босар эканмиз бизни ҳар бир вазиятда душманимиз шайтон пойлаб туради. У бизни ҳар ҳил йўл билан васвасага учратишга ҳаракат қилади. Лекин яҳшиямки ҳазрати Исонинг қони биз учун тўкилган экан биз энди васвасаларга Ҳудонинг Муқаддас Руҳи ёрдамида ҳарқандай васвасаларга ва зарбаларга бардош бера оламиз. Биз Исони нажоткоримиз сифатида қабул қилганимизни шайтон жуда яхши билади. У бизни руҳий ҳаётимизда йиқитишга анча ҳаракат қилади. Васваларга дуч келсак ҳам, ортимизда ҳазрати Исо борлигини ва У бизнинг қалқонимиз эканини ёдимиздан чиқармасак биз албатта ҳарқандай васвасага туриб бера оламиз. Азизлар, келинг бугун биз биргалашиб шайтоннинг васвасаларига бардош бера олишимиз учун ибодат қиламиз. Азиз биродарларим, эсингизда бўлсин, шайтоннинг зарбаларини фақат Ҳудонинг Муқаддас Рухи ёрдамида қайтара оламиз. Шунинг учун келинг Ҳудодан бизга Муқаддас Рухини бериши учун ҳам ибодат қиламиз. Ҳудойим, Сенинг исминг улағлансин. Сенинг шохлигинг келсин. Худйим, бизга нажот бердинг. Биз энди янги ижодмиз. Сенинг севикли фарзандингмиз. Лекин бу билан ҳаётимиз ширин маромда кетмайди. Биз энди Руҳий жангларни иштирокчиларига айландик. Шайтон билан бўлган жангда биз фақат Сенинг Муқаддас Руҳинг ёрдамида ғалабага эришишимиз мумкин. Худойим, бизни Муқаддас Рухинг билан қуроллантиргин. Шайтоннинг тузоқларига тушиб қолмаслик учун бизни муҳаббатинг билан тўлдиргин. Қаерда бўлмайлик нима қилмайлик биз фақат Муқаддас Рухингга таянган ҳолда иш тутайлик. Қандай вазиятга дуч келмайлик биз фақат Сенинг қудратинг билан жавоб берайлик. Ўз ақл-идроқимизга таянишнинг ўрнига Сенга ибодат қилиб Муқаддас Рухингга тўлайлик. Ҳудойим, биз учун ҳар дойим муқаддас бўлгин. Ҳаётимиздаги таҳтни маҳкам эгаллаб олгин. Сендан бошқа хеч кимга ишонмайлик, Сендан бошқа илоҳимиз бўлмасин. Ҳудойим, Сенга бўлган содиқлигимиз кундан кунга ошаверсин. Ерда ҳам ўз Осмон Шоҳлигингни ўрнатишда бизни ишлатгин. Сенинг фарзандинг бўлишга бизни лойиқ қилиб тарбиялагин. Ҳаётимизни Сенга топширайлик. Худди боғбон хўжайинига дарахт меваларини тақдим этганидек биз ҳам янги инсонларни сенинг олдингга олиб келайлик. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top