3:25

Соатларимиз

MP3

Ассалому алайкум хурматли радиоимиз мехмонлари. Сизлар билан дийдор учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Менинг исмим Зафарбек. Бугунги дастурда биз сизлар билан хаётимиздаги вақт, аниқроғи соғлиғимиз билан боғлиқ бўлган соатлар ҳақида сўз юритамиз. Гап шундаки, одам уйғотар соатдек табиат ҳодисалари билан боғланган ҳолда, қуёш ва ой ҳаракатлари билан мутаносиб равишда ҳаракат қиларкан. Тиббиёт олимлари инсон табиатини узоқ йиллар ўрганиши натижасида одам аъзолари — ақли, танаси ҳамда руҳи туғилгандан токи бу ёруғ дунёни тарк этгунча уч йўналишдаги туркум сифатларни касб этади, деган хулосага келишди. Боиси, кун мобайнида одам уч марта жунбушга келиб, ақлий ва жисмоний имкониятлари мутаносиблигини ҳис этар экан. Кайфиятимиз истасак-истамасак ана шу ўзгаришлардан қувват олиши табиийдир. Олимлар шуларга асосланиб, фойдали тавсияномалар устида ишламоқдалар. Бундай тавсиялар дам олиш пайтларида кўпроқ самара бериши мумкин экан. Мисол учун, ҳайдовчиларнинг тунги соат 2-00дан эрталабки 4-00гача рулда ўтиришлари тўғри келмайди. Улар ҳаттоки, тунги сменада ишлашга кўникма ҳосил қилган бўлсалар-да, кўпинча салбий оқибатларнинг келиб чиқишига бевосита йўл қўярканлар. Сабаби, ана шу пайтларда инсондаги ўзига хос уйғотар соат тўхтаган бўлади. Олимлар мактаб ўқувчиларининг унумли дарс тайёрлашлари учун соат 16-30дан 18-00гача машғулот қилишлари лозим деб, маслаҳат беришмоқда. Бундай қараганда, ҳар бир кишининг аъзосида уйғотар соат бор ва у кун бўйи турли ҳолатга солиб туради. Қуйидаги маълумотлардан ҳам маълум фикрга келиш мумкин.

Қўли гул кишилар бирон нарсани тузатиб ёки созлаб олишлари учун соат
15-00дан 16-00гача шуғулланишлари кўпроқ наф бераркан.

Танишув ва мулоқот вақти: эрталабки соат 9-00 билан 10-00 орасида одамлар ўртасида энг самимий муносабат ва қўл қисишлар бўлар экан.

Шифокор ҳузурида: эрталаб соат 9-00ларда укол олиш танага яхши сингишини мутахассислар маслаҳат беришмоқда.Спорт билан шуғулланиш: мушакларимиз айни соат 6-30да фаол ҳолатда бўлиши тасдиқланди. Овқатланиш пайтлари: соат 13-00 атрофида ошқозонда сув йиғилиб, иштаҳа очилган палла ҳисобланар экан. Эркин нафас олиш: соат 16-00 билан 18-00 ўртасида енгил ва тўйиб нафас олиш мумкин эканлиги ҳаётда кўп кузатилган. Сезгирликнинг ортиши: одам таомлар таъмини яхшироқ ҳис этиш, тиниқ эшитиш ва сезиш каби ҳолатларга соат 17-00 билан 19-00 атрофида мойил бўларкан. Қаршилик аломатлари: инсон танасида соат 22-00ларга борганда турли касалликларга қарши курашиш қобилиятининг зўрайишини тиббиёт мутахассислари тасдиқламоқдалар. Туғилаётган чақалоқларнинг аксарияти тунги 24-00 билан тонги 4-00ларда дунёга келаркан.Киши соат 20-00 билан 22-00 оралиғида ёлғизликка эҳтиёж сезмас экан. Аёлларимиз соат 18-00дан 20-00гача пардоз-андозларга берилсалар, мутахассисларнинг айтишига қараганда, анча самарали кечаркан. Кўриш қобилияти: тажрибалар шуни кўрсатдики, машина ҳайдовчилар тунги соат 2-00ларда атрофни ёмон кузатар эканлар.

Бўшашиш соати: эрталаб 4-00 билан 5-00 ўртасида қон босими камайиб, киши ухлашга кўпроқ эҳтиёж сезаркан. Азизлар, дастурларимиз сизга манзур бўлиб келаяпти деган умиддаман. Кейинги дастурда учрашгунча хайир саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top