Салом азиз радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна бир бор радио орқали учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Эсингизда бўлса ўтган сафар биз сизлар билан қора седананинг фойдали ҳислатлари ҳақида сўз юритган эдик. Бугун хам, мен сизларга ҳикоянинг давомини сўзлаб бераман. Қора седана,
5. Қулоқ оғриғида.
Озгина илитилган седана ёғи томизилади.
Бир дона янги саримсоқпиёз тишчасини 1 унция (28 грамм) седана ёғига 3 кун ивитиб кейин қулоққа томизилади ва атрофлари ҳам артилади.
6. Йиқилганда.
Лат еган жой седана ёғи билан артилади. Куйганда ҳам седана ёғи суриб қўйилади.
7. Бавосилда.
1:1 миқдорда седана ёғи билан зайтун ёғи аралаштирилиб, кунига 3 ошқошиқ 10 кун давомида узлуксиз ичиб борилади. Кассалланган жойга ҳам сурилади.
8. Қон босими кўтарилиши.
Қандай ичимлик ичса ҳам (кофе, чой, яхна ичимлик ёки сув) седана ёғидан бир неча томчи томизиб ичилади.
9. Кўкрак қафасининг оғриши (пневмония) ва шамоллаш.
Бир литр сувга 1 ошқошиқ седана ёғи солиб оғиз буғланади ва терлаган ҳолда ўраниб ётилади.
Грипп: седана ёғи зайтун ёғи билан аралаштирилиб, 3 маҳал бурунга томизиб турилади. Бурун бўшлиғи шамоллаганда ҳам шундай қилинади.
10. Ҳарорат кўтарилганда.
Ялпиз, анис, петрушка ўтларидан тайёрланган чойга 7 томчи седана ёғи томизиб ичилади, бадан ёғ билан артилади.
11. Хотира сустлиги ва ёдлаш қийинлигида.
Ялпиз қайнатмасини асал билан ширин қилиб, 7 томчи седана ёғи қўшиб хоҳлаган вақтида ичилади. Аччиқ чой ва кофе ичиш тақиқланади.
12. Кўз оғриғида.
Бир стакан сувда 1 ошқошиқ қора седана уруғи қайнатилади. Докадан сузилиб, тайёр суюқликда 2та пахтали тампонни ҳўллаб, кўз қовоқлари устига қўйиб 1 дақиқа ётилади. Ёки кўз атрофи седана ёғи билан артилади.
13. Тиш оғриғида.
— Седана уруғини эзиб, бир неча томчи зайтун ёғини паста ҳолига келгунча аралаштирилади ва оғриган тишга қўйилади;
— бир стакан олма уксусида 2 ошқошиқ қора седана қайнатилади, сузиб, бир неча кун тиш чайқалади;
— оғриган тиш седана ёғи билан артилади. Милк шамоллаганда уруғи олманинг ичига тиқиб пиширилади ва сақич қилиб чайнаб юрилади.
14. Соч тўкилишида.
Мана, қора седананинг фойдали эканини хам билиб олдингиз. Дастурларимизни тинглаб бораятганингиз учун рахмат. Хозир эса хайир, саломат бўлинг.