2:57

Инсоннинг ақли 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, “яхши ҳаёт”га эришишни мақсад қилиб ҳаракат қилманг.

Чунки “яхши ҳаёт” ўз-ўзида яхши эмас. Умумий олганда бу сизни қондира олмайди. Сиз яшай олишингиз учун кўп нарсага эга бўлишингиз мумкин, аммо нима учун яшашингиз учун ҳеч нарсага эга бўлмаслигингиз мумкин.

“Яхшироқ ҳаёт”ни мақсад қилиш ўрнига ўзингиз севадиган машғулот орқали Худога хизмат қилиш ҳақида ўйланг. Нимани севишингизни — Худо сизга нимани бажариш учун қалб берганини аниқланг ва кейин буни Худо улуғворлиги учун бажаринг.

Худо турли хилликни яхши кўради. Атрофга қаранг! У ҳар биримизни ягона шахсият белгилари билан яратди. Худо интроверт ва экстровертларни яратди. У режани яхши кўрадиган ва турлиликни яхши кўрадиган кишиларни яратди.

У баъзи кишиларни ўйловчи, баъзи кишиларни эса ҳис қилувчи қилиб яратди. Баъзи кишилар уларга бирор вазифа берилса уни яхши бажарадилар, баъзи кишилар эса гуруҳ билан ишлашни афзал кўришади.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир.” 1-Коринфликларга мактубининг12 боби 6 ояти.

Муқаддас Калом Худо барча шахсиятларни ишлатиши бўйича етарлича исбот берган. Бутрус сангвиник, Павлус эса холерик бўлган. Еремиё меланхолик бўлган. Агар сиз ўн икки шогирднинг шахсиятларига қарасангиз, уларнинг турлилиги баъзан ораларида келишмовчилик келиб чиқишидан билиниб туради.

Хизмат учун тўғри ёки нотўғри мижоз йўқдир. Биз жамоатни мувозанатда сақлаш ва унга таъм бериш учун турли хилдаги шахсиятларга муҳтожмиз. Агар ҳаммамиз бир хил бўлганимизда дунё зерикарли жой бўларди.

Яхшиямки кишилар бир қанча таъм билан келишган. Сизнинг шахсиятингиз руҳий инъомларингизни қаерда ишлатишингизга таъсир қилади. Масалан, икки кишида Хушхабар айтиш қобилияти бўлиши мумкин, аммо бири интроверт, иккинчиси эса экстроверт бўлса, бу инъом икки хил намоён бўлади.

Тахтага ишлов берувчилар, тахта билан ишлаш унга қарши ишлашдан осонлигини биладилар. Худди шундай, агар сиз ҳам мижозингизга тўғри келмаган ҳолда хизмат қилсангиз, бу ноқулайликни келтириб чиқаради, қўшимча ғайрат ва ҳаракатни талаб қилади ва энг яхши натижадан кўра камроқ натижани беради.

Шунинг учун бошқа бировнинг хизматига тақлид қилиш иш бермайди. Сизда уларнинг шахсиятлари йўқ. Ундан ташқари, Худо сизни ўзингиз бўлиш учун яратган! Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top