3:34

Тавба қилмоқ 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан радио орқали учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Севикли биродарларим, бугун мен сизлар билан хар бир имонлининг хаётида жуда мухим бўлган тушунча хақида гаплашмоқчиман. Аниқроғи ”тавба” хақидаги радио дастуримизни сизга хавола қилмоқчиман. Тавба қилмоқ — бу «ачинмоқ» қина эмас. Кўпинча, биз қилиб қўйган ишларимиз шундай ёмон оқибатларга олиб келганлиги сабабли афсус чекамиз. Бунинг тўғри номи «Ўз-ўзига ачинмоқ» бўлиб, ҳалиям юракларимизнинг эгоистлигидан далолат беради, Ибтидо китобидаги Қобил ва Эсов бунга яхши мисол бўла олади. Агар қилиб қўйган ишларимизнинг натижасида бошқаларга зарар етказганимиздан афсус чексак, бу албатта, камроқ эгоистликка киради, лекин ҳали ҳам Муқаддас Китобда ёзилган маънодаги ҳақиқий тавба қилиш эмас. Ҳақиқий тавба қилиш биз қилган ишларимиз оқибатлари Худога нисбатан қандай бўлганлигини англашдан, Исо Масиҳга биз қўшимча қийинчилик берганлигимиздан, Тангримизнинг қалбига ботадиган қанча қилмишлар қилганимиздан афсусланишдан келиб чиқади. «Осмонга қарши» гуноҳ қилганимиз, бошқаларга қарши гуноҳ қилганимиз ва шу билан бир қаторда ўзимизга қарши гуноҳ қилганимизни тушуниш бизнинг муаммомизни ойдинлаштира боради. Ўшандагина биз Худонинг Улуғворлигини писандга илмаганлигимизни, Унинг қонунларини пой-мол қилганлигимизни, Унинг ижодини заҳарлаганимизни, хурсандчилигини бузганимизни, ғазабини қўзғаганимизни ва жазога сазовор бўлганимизни англай бошлаймиз. Ўшанда бизнинг бахтсизлигимиз фақат Худодан қўрққанимиздангина бўлмайди. Грек тилида тавба қилиш «метаноййа», яъни сўзма-сўз таржима қилсак «ақл-идрокни ўзгартириш» деган маънони беради. Бунинг маъноси ҳаётга янги кўз билан қараш, ўтмишга янгитдан, бошқача баҳо бериш демакдир. Тавба қилиш — энди нарсаларга Худои-Таолонинг нуқтаи-назаридан қараш, Тангрининг фикрларига қўшилиш, ва Унинг хулосаларини тан олиш деганидир. Бу Худонинг «Ҳа» сига «Ҳа», «Йўқ» ига «Йўқ» дейишдир. Бу — Парвардигоримиз сўзига қандай қилиб «омин» дейишни ўрганишдир. Бу дегани инсондаги гуноҳни яққол тушуниш ва уни илоҳий стандартларда ўлчай олиш деганидир. Шунда биз Худо ва ўзимиз ҳақимиздаги «Ҳақиқат Билимига» (2-Тим.2:25) келган бўламиз. Шунда бир томондан, биз Самодаги Отажонимизнинг ўйлаганимиздан чандон-чандон кўпроқ яхши эканлигини чуқурроқ англай бошлаймиз. Парвардигори-Олам бутунлай муқаддас, тўла покиза, энг ҳаққоний Ҳакам. Иккинчи томондан, ўзлигимизнинг ўзимиз ўйлаганимиздан кўра қанчалик-қанчалик ёмонроқ эканлигини тушуна борамиз. «Умуман яхшимиз-ку, фақат вақти-вақти билан нотўғри ишлар қилиб қўямизда (ҳаммамиз ҳам инсонмизку)» деб ўзимизга берган енгилтак баҳодан воз кечишга тўғри келади. Унга қарши ўлароқ, ҳатто қилган яхши ишларимиз ҳам аслида мақташга арзимаслигини англай бошлаймиз. Яҳё пайғамбар ўз хизматида гуноҳларга иқрор бўлишга чақирган. Бу «Умумий ҳамма» гуноҳларга бира тўла тавба қилиш эмас, балки ҳар бир гуноҳига номини айтиб туриб иқрор бўлиш билан бўлган. Зулматнинг ишлари Худо ва одамлар олдида Ёруғликка чиқиши керак эди. Азизлар, афсуски, бизга ажратилган вақт ўз нихоясига етиб қолди. “Тавба қилмоқ” туркумидаги радио дастуримизни кейинги сафар давом эттиришга харакат қиламиз. Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top