3:40

Тавба қилмоқ 2 қисм

MP3

Худойим сизни мархаматласин азиз биродарлар. Ассалому алайкум мухтарам радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна бир бор радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Эсингизда бўлса ўтган сафарги эшиттиршимизда биз сизлар билан “тавба қилмоқ” туркумидаги радио дастурни бошлаган эдик, бугун хам биз сизлар билан тавба қилиш хақидаги хикояни давом эттирамиз. Яҳё пайғамбар ўз хизматида гуноҳларга иқрор бўлишга чақирган. Бу «Умумий ҳамма» гуноҳларга бира тўла тавба қилиш эмас, балки ҳар бир гуноҳига номини айтиб туриб иқрор бўлиш билан бўлган. Зулматнинг ишлари Худо ва одамлар олдида Ёруғликка чиқиши керак эди. Ҳар бир гуноҳни исми билан аташ, энг аввало гуноҳ билан қиёсланиш орқали бўлади. Умумий гуноҳ ҳақида гапириш ҳечам етарли эмас. Балки, қилган бўлишим мумкин, кимам қилмаган дейсиз?. Бу гуноҳим учун, бундай гуноҳим учун, ана бу гуноҳим учун, дейиш билан тавба бажо келтирилади. Албатта, бу нарса одамнинг ғурурига катта зарба беради, нотўғри қилмишларга иқрор бўлиш осон эмас. Аммо, нима бўлганда-ям, бу ишни кейин, у дунёда Худо олдида мажбур бўлиб тан олгандан кўра, ҳозир ўз ихтиёримиз билан тан олганимиз маъқулроқ. Бугун инсон томонидан юзага чиқарилган нарсани Тангри беркитади, инсон беркитган нарсалар эса Худо ҳукми билан ўша куни ойдинликка чиқарилади. Оғиз билан айтилганда одам жавобгарликдан қочиб қутула олмайди (ўз гуноҳлари учун жавобгарлигини тан олишга мажбур). Бундай пайтда у баҳоналар топишга имконсиз бўлади. Худо олдида турганлигини ва ўзининг жавобгарлигини бўйнига олади. Ҳақиқий тавбада биз реал проблеманинг ўзимиз хохишимиз билан содир бўлганини ва биз сазовор бўлмаган кечиримга муҳтожлигимизни тан оламиз. Тавба сўзлари тавба ишларини рўёбга чиқариши керак. Яҳё сувда тавба қилмоқчи бўлганларга айтган гапи бор: «Тавбангизнинг ҳосилини беринглар!» (Лук.3:8). Ўша пайт «Нима қилишимиз керак?» саволига у аниқ жавоб берди: бечораларга кийим-бош бериш. берилган ҳокимиятни суистеъмол қилмаслик, ёмон қилмишлардан воз кечиш … қизиқ, Яҳё айтган бу гапларнинг ҳеч қайси бири диний урф-одатлар билан боғлиқ эмас эди. Исо Масиҳнинг хизматидан Заккейни мисол келтирсак: у ҳаққини еган кишиларга пулини қайтариб беришга қарор қилди. Хурсанд бўлган Исо: Бу уйга қутқарилиш келди! , — деди ўша пайт. Баъзан «ўтмишни тўғрилаш»да у ёки бу ишларимиздан воз кечишга, ўрганиб қолган одатларимизни қолдиришга, тузган режаларни бузишга тўғри келади. Гуноҳга етаклаш йўли қирқилиши лозим, нотўғри муносабатлардан фориғ бўлиш. Яна қайтариб айтиш зарур: ўтмишнинг гуноҳ бачадонига уланиб турган ҳар қандай киндик арқони боғланиши ва чўрт кесилиши керак. Гуноҳларини ташлаб Худога юзланиш Янги Аҳдда «бурилиш» сўзи билан ифодаланади. Маъноси 180 градусга айланиш, бошқа йўналиш сари йўлга тушиш. Шу сабабдан тавба қилиш ва бурилиш сўзлари бир-бирига жуда яқин. Ўзгарган ҳаёт тавба қилганликнинг белгиси, лекин ҳар доим ҳам юқоридан туғилиш белгиси эмас. Муқаддас Китоб айтадики, биз Худо томон бурилиб тавба қилсак, Худо биз томон бурилади, яъни У биз ҳақимизда «қайта» — бошқача ўйлай бошлайди. Биз гуноҳга нисбатан фикримизни ўзгартирсак, У бизга нисбатан фикрини ўзгартиради. Шундай қилиб, кечирим олиш имконияти тавба орқали юзага келади. Бу инсоний муносабатларда ҳам шундай: биз биродаримизни агар тавба қилса, қайта-қайта кечиришимиз керак. Мухтарам радио тингловчи дўстлар, бизга ажратилган вақт ўз нихоясига етди. Кейинги сафар биз албатта хикоянинг давомини сизга хавола қиламиз. Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top