3:25

Кейинги авлоднинг имони

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Биз оила бўлиб яшар эканмиз, ҳар биримизнинг ўз маъсулиятларимиз ва жавобгарликларимиз бор. Ота-онанинг Худованд томонидан берилган энг катта масъулияти ва жавобгарлиги фарзандларни Худонинг олдига олиб келишдир. Фарзанд туғилган кунидан бошлаб, уларга Худованд ҳақида ўргатиш масъулияти бор. 2 Тимўтий 1 боб 5-10 оятларда шундай ёзилган: “Сенинг самимий имонингни доим эслайман. Аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Эвника ўз қалбларига жо этган ўша имон энди сенда ҳам равнақ топаётганига аминман. Шу сабабдан, ёдингда бўлсин: мен устингга қўлларимни қўйиб дуо қилганимда, сен Худодан Муқаддас Руҳни инъом қилиб олгансан. Ичингдаги ўша Муқаддас Руҳ инъомини алангалатиб тур.” Тимўтийнинг имони онаси ва бувиси берган ўгитлари асосида шаклланган. Имон эшитишдан, эшитиш эса Худо Каломини ваъз қилишдан бошланади.

Narrator 2 Шунақа экан, уйда ота-оналар фарзандларига ҳар сафар имкон қадар Худо Каломини сўзлашлари керак. Худонинг Каломи фарзандларимизнинг юрагини Худога яқинлаштиради. “Зеро, Худо берган Руҳ қалбимизга қўрқув солмайди, аксинча, бизга куч, муҳаббат ва ақли расоликни ато қилади. Шундай экан, Раббимиз Исо ҳақида шоҳидлик беришдан ор қилма, мен Раббимиз туфайли занжирбанд бўлганимдан ҳам уялма. Мендан ибрат олиб, Хушхабар туфайли азоб чекишга тайёр тургин, бунинг учун Худонинг берган кучига таянгин. Ахир, Худо бизга нажот берди, Хушхабар айтиш каби муқаддас хизматга бизни даъват этди. Бунга бизнинг савоб ишларимиз эмас, аксинча, Худонинг мурод–мақсадию инояти сабаб бўлди. Худо азалданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят кўрсатишга қарор қилган эди.” Тимўтий жуда бахтли инсон бўлган. Унинг бувиси ҳам онаси ҳам Худованд берган жавобгарликни тўлиқ бажаришган.

Narrator 1 Тимўтийни Худонинг йўлида, Унинг каломлари асосида тарбиялаб, Худога фойдали ва юраги Унга бағишланган инсон бўлган. “Сен эса, Тимўтий, таълимотимга риоя қилдинг, турмуш тарзим, мурод–мақсадим, имоним, сабр–тоқатим,
меҳр–муҳаббатим ва саботимдан намуна олдинг. Хушхабар туфайли чеккан азоб–уқубатларимни ўзинг биласан. Антиохия, Икония ва Листра шаҳарларида қувғин бўлганим ҳақида эшитгансан. Ҳа, мен қаттиқ қувғинларни бошдан кечирдим! Аммо Раббим Исо буларнинг ҳаммасига қарамай, жонимни омон сақлади. Дарҳақиқат, Исо
Масиҳ йўлида тақводор ҳаёт кечирган ҳар бир одам қувғинга учрайди. Аммо фосиқ ва маккор одамлар тобора разиллашиб бораверади. Улар бошқаларни алдайдилар, ўзлари ҳам алданадилар. Сен эса, ўзинг олган ва қаттиқ ишонган таълимотингга содиқ қол. Чунки бу таълимотни сенга ўргатган устозларнинг ибратомуз ҳаётини ўзинг кўргансан.

Narrator 2 Болалигингданоқ Муқаддас Битикларни ўргангансан. Бу Битиклар инсонга донолик ато қилади, Исо Масиҳга бўлган ишонч орқали уни нажотга эриштиради. Муқаддас Битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. Битиклардаги ўгитлар бўйича яшаган Худонинг қули ҳар қандай яхши иш қилишга қобил бўлиб, тайёр туради.” Юқорида тинглаганингиздек, Худонинг фарзанди, яъни қалбига Худонинг каломини қалбига жо қилган киши ҳаётда энг намунали инсондир. Худонинг Каломини билган фарзанд, хатоларини ҳам кўриб, уларни тузатишни ҳам билади. Бахтли ота-она бўлишнинг энг яхши йўли, фарзандларига Худонинг Каломини ўргатиш ва уларнинг қалбларини Худога қаратишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top