Салом азизлар. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали дийдор учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Эсингизда бўлса биз ўтган сафар ”тавба қилмоқ” туркумидаги хикояни бошлаган эдик. Бугун хам сизга ушбу хикоянинг давомини хавола қиламан. «Худо сизларга янгиланиш кунларини бахш этиши учун гуноҳларингизни кечиришини сўраб тавба қилинглар ва Худога илтижо қилинглар, токи Худо …тайинланган Масиҳни сизларга юборсин» Ҳаворийлар 3:19-20. Лекин фақатгина тавба билан киши оқланади десак биз катта хатога йўл қўямиз. Киши ҳеч вақт ўз-ўзини оқлай олмайди. Оқланиш фақат имон билан юзага чиқади. Гуноҳдан юз ўгириш имон билан Масиҳга яқинлашишдаги биринчи эшик. Бу билан сиз дарвозани тақиллатаяпган Исо Масиҳга томон юзланасиз. Тавба қилиш — бу Худонинг Шоҳлигига киришда энг биринчи қадамдир. Киши жуда зийрак, жуда ақлли, жуда чиройли, жуда қудратли бўлиб туриб ҳам — ҳали жуда ахмоқ бўлиши мумкин. Ҳақиқий, Худо назаридаги донолик аввало «тажрибалар омборидан» эмас, балки оддийгина ҳолда тўғри ишни қилишдан бошланади. Гуноҳдан юз ўгириб Худога қараш одам боласининг қила олиши мумкин бўлган ишлари орасида энг ақллисидир. Аммо минг афсуски, буни бажариш фақат катта интилишга эга бўлган камчиликнинггина қўлидан келади, холос. «Худодан қўрқув — доноликнинг бошланишидир» Сулаймон.ҳикмат.1:7. Ана шу қўрқув бўлмаса бировнинг ахлоқий ўзгариши қайдам. Ўй — фикрларимизда, сўзларимизда ва юриш-туришимиздаги нотўғри одатларимизни давом эттириш нима оқибатларга олиб келишини тушунгачгина бизда бу қўрқув пайдо бўлади. Масиҳимиз Исо айтган маталларнинг ярми шу ҳаётимизда бўладиган тозаланиш ҳақида бўлса, қолган ярми келажакда келадиган жазо ҳақида. Ҳукм индивидуал ҳолда амалга ошади. Бутун ҳаёти учун ҳар бир киши Тангри олдида ўзи жавоб беради. Ҳар бир бекорчи хаёл, сўз ва иш учун биз жавоб берамиз. Ўша кунда папкалар кўтарилади, Мутлоқ Ҳоким тўлиқ адолат билан ҳукм қилади. Бу судда ҳеч бир гапни баҳслаш имкони бўлмайди, чунки бу олийларнинг Олий ҳукми бўлади. Ўз ишлари билан юзма-юз бўлгач, ҳеч ким «Буни мен қилмаганман» дея, бош торта олмайди. Яҳё айтди: «Келаётган Кимса (фақат) Руҳда (эмас) ва Оловда чўмдиради! Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У Ўз хирмонини шопириб ташлайди; буғдойини омборга тўплаб, сомонини сўнмас ўтда ёндириб юборади». Худо бизни қилмишимизга яраша ҳукм қилади. Қаерда бизнинг иложимиз бўлмаганини Худо албатта билади. Аммо нимани қилишимиз иложиси бўлганини ҳам У билади! Ҳа, ҳар бир ишимиз учун биз ўзимиз жавоб берамиз. Биз жавобгармиз, биз ўзимиз! «Ҳа, энди, Худонинг хохиши шу эканда!»,- дейиш осон, лекин Яҳё айтганидек: «Бошингизга келаётган Худо ғазабидан қочиб қутулишингизни сизга ким уқтирди? Бундан буён тавба қилганингизга яраша ҳосил беринг!» Гуноҳ шунақа жиддий! «Наҳотки билмасангизлар? Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Адашманглар, на зинокорлар, на бутпарастлар, на фоҳишабозлар, на ҳақорат қилувчилар, на талончилар Худонинг Шоҳлигига эга бўлмайди». Бу оятлар эса имонсизлар учун эмас, балки имонлилар учун ёзилган! Ха, албатта Худонинг олдида пок яшаш нақадар қийин. Одам ўзининг харакати билан буни хеч амалга оширолмайди. Яхшиямки, Худо бизга Ийсо бинни Мариамни гунохларимиз учун қурбон қилиб учинчи куни ўликлардан тирилтирди. Азизларим, афсуски бизга ажратилган вақт ўз нихоясига етди. Сизга хикоя манзур бўлди деган умиддаман. Келаси сафар учрашгунча хайр. Худоим сизни мархаматласин.