2:52

Соҳта билим илоҳи

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Гуноҳнинг бут бўлиб қолишини тушунишимиз учун бизга унчалик кўп били керак эмас. Бу соҳта худо биздан итоатни талаб қилади. Гуноҳ билан ёнма-ён ҳар доим соҳта билиб илоҳи юради. Шайтон кимни қандай йўлдан оздиришни билади. Худовандга муҳтожликлари учун яқинлашганларни, айнан мана шу йўлдан олиб юради. Бир марта Худованд олдига муҳтожлигимизга жавоб олиш учун келган бўлсак, фақат шу ҳолатимизда қотиб қолишимиз тўғри бўлмайди. Биз илтижоларимизга жавоб олиб, Худонинг чиндан ҳам қандайлигини, кимлигини билиб олишимиз керак. Бироқ ҳамма ҳам ундай қилмайди. Баъзилар учун Худованд фақат муҳтожликни қондириш учун керак. Бундайларни иблис осонгина алдайди. Уларни ўзлари кўришни истаган жойларга олиб боради, ўзлари эшитишни истаган сўзларни эшиттиради.

Narrator 2: Шу тариқа, иблис уларни осонгина Худонинг ҳақиқат йўлидан адаштиради. Улар номигагина масиҳий деб юритиладиган инсонлар бўлиб қоладилар. Бундайларни ҳар якшанба кунлари Европа ва бошқа ривожланган мамлакатлардаги черковлардан топиш мумкин. Аммо баъзи имонлилар борки, улар Худонинг олдига осонгина, келмаганлар. Улар Худони қабул қилишларидан олдин, роса изланганлар, китобларни бир-бирига солиштирганлар, қадимги қўлёзмалардан У ҳақида маълумот йиққанлар. Охири Унинг ҳақиқатлигини билгачгина Худога яқинлашганлар. Бундайлар имонга келганидан кейин, Худо билан муносабатга эмас, осонгина назарий билимга оғишиб кетадилар. Шайтон эса уларни қандай алдашни билади.

Narrator 1: Ҳозир Масиҳийлик, Худонинг сифатлари ва яна бошқа руҳий китоблар минглаб топилади. Аммо уларнинг ҳаммасини ҳам Худонинг талабларига жавоб беради, ҳаммаси ҳам ҳақиқатни гапиради, дея олмаймиз. Худони назарий жиҳатдан билишни истаган кишилар осонгина мана шу китобларнинг тузоғига тушиб, соҳта билим илоҳига қул бўлиб қолиши мумкин. Яна баъзи бир имонлилар ҳаёлларида Худовандни жонлантиришга, Унинг тасвирини кўришга ҳаракат қиладилар. Улар сиғинишлари учун ҳаёлан Худони тасаввур қиладилар. Мана шу томонга кўпроқ эътибор берадиганларни ҳам шайтон осонгина алдаб, йўлдан адаштириши мумкин. Масалан, баъзи жамоатларга борсангиз, Исо Масиҳнинг ҳочда осилиб турган тасвирини кўрасиз. Келган имонлилар биринчи унинг олдида тўхтаб ибодат қилиб ўтади.

Narrator 2: Бунинг ҳеч ёмон томони йўқ, имонлилар бу шунчаки бир тасвир эканини биладилар, — дерсиз. Чиндан ҳам кўпчилик бу тасвирлар уларга касаллигида, ташвишда қолганида ёрдам бера олмаслигини ва шу билан бирга унинг жамоат ичида туриши ҳеч қандай зиён келтирмаслигини яхши билишади. Аммо шайтон уларнинг бу фикрини осонгина ўзгартириши, Худони тасаввурида кўришга интилган инсонларни, тасвир орқали йўлдан оғдириши мумкин. Бутни яратганлар, унга сиғинганлар ёки ишонганларнинг ўзлари ҳам улар каби бўлиб қоладилар. Шунинг учун ҳам, бирор нарсага ёндашишдан олдин, Худонинг ҳақиқатини яхшилаб билиб олиш, кейин эса ўша ҳақиқатга маҳкам чирмашиб олиш керак. Акс ҳолда, кичик бир қизиқишингиз, ёки заифлигингиз сабаб шайтон сизни осонгина соҳта йўлга етаклаши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top