Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Сиз билан яна бир-бор радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимдан бениҳоят хурсандман. Сизга дастурларим манзур бўлиб келмоқда деган умиддаман. Бугун ҳам мен Зафарбек сиз билан бирга Яратувчимизга ибодат қилиб Унга ҳаётимиздаги ўзгаришлар учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ўтган сафарги эшиттиришда биз ҳаётимиз нажот топиши учун ибодат қилган эдик. Азизлар биз ҳардойим ибодат ҳақида гаплашамиз, лекин биз ибодатнинг ўзи нима эканини ва нима учун эканини биламизми? Масалан сиз фарзандингиз билан гаплашиб у билан дардлашиб ўтирасиз, фарзандингизнинг ҳаётидаги ютуқларию-мағлубиятлари ҳақида суҳбатлашасиз. Ўзаро муносабатлари яҳши ойилаларда айнан суҳбатлашиш катта ўринни эгаллайди. Чунки ойилада қандай муаммо бўлмасин барчасига донолик билан қаралса ҳаммасини яхши томонга ўзгартириш имкони туғилади. Ҳудо билан муносабатда бўлсангиз сиз учун ибодат ойиладаги сухбатлашишдек муҳим ўринни эгаллаши керак бўлади. Чунки Ҳудо ёвуз эмас, У қўрқинчли эмас, асло, У худди севувчи ота кабидир. Худо билан бўлган ибодатни худди ота ва фарзанд ўзаро сухбатлашиши билан солиштирса бўлади. Улар бир бирини яхши кўриб бир бирига мехрибон ва қадрдон бўлган ота боланинг дардлашувига ўхшайди. Бордию бундай ойилада ота билан фарзанд орасидаги муносабатда сухбатлашиш йўқолса унда муносабатлар албатта бошқа қиёфага кириши мумкин. Агар ораларида муаммолар бўлса унда асосий сабаб сухбат ва мехрибонликни етишмовчилиги сабабчи бўлади. Бордию сиз Худо билан яхши муносабатда бўлишни истасангиз сиз албатта У билан муносабатда бўлиб У билан сухбатлашиб туришингиз керак. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, севувчи ва севгисининг чегараси бўлмаган Худо билан яхши ва дўстона муносабатда бўлиш қандай яхши!? Азизларим, Яратувчимиз ҳам ўз ўрнида биз билан яхши муносабатда бўлишни жуда ҳам ҳоҳлайди. У ҳам биз билан ўтириб дардлашишни, бизга тасалли беришни истайди. Ўз бағрига босиб ”Мен сени жудаям севаман, мен учун сен жудаям қадрдонсан!”-дейишни истайди. Лекин бизчи? Биз У ҳақда деярли ўйламаймиз. Фақат ёруғ кунларимизда У ҳақда бироз ўйлаб қўямиз. Қоронғу кунларда эса биз ҳатто У ёнимизда, биздан ибодатни кутиб, бизга ёрдам беришга таёр эканини деярли ҳаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Аҳир Худо сизни ва мени нақадар севишини наҳотки билмайсиз? Бизда ундан бошқа илоҳимиз йўқку аҳир. Нима учун биз унга хардойим нолаб келамиз? Нима учун биз Худога нисбатан ношукур бўламиз? Худонинг ўрнига ўзингизни қўйинг, ва бироз ўйлаб кўринг. Тўғри ҳаёт кечиряпсизми, ҳаёт тарзингиз билан Ҳудони ҳафа қилиб қўймаяпсизми? Нима бўлганига қарамасдан, келинг бирга Ҳудога ибодат қиламиз. Ҳудойим, бизни кечир. Сенга қарши гунох қилдик. Сенга қарши қилинган гунохдан озод бўлиш сенга жуда қимматга тушди. Сен улуғ зотинг ҳазрати Исони қурбон қилдинг. Ҳазрати Исонинг қони билан гунохларимизни ювиб ташладинг. Ҳазрати Исонинг қурбонлиги орқали Сен томон олиб борадиган йўлни бизга очиб бердинг. Ҳудойим, биз Сен билан яхши, дўстона муносабатда бўлишни истаймиз. Биз билан бирга бўлганинг каби биз ҳам Сен билан бирга ва яқин бўлишни истаймиз. Ҳудойим, мухаббатинг ҳеч қандай чегара билмайди. Сенга ибодат қилишни истаймиз, Сен билан дардлашишни истаймиз. Ҳудойим, бизга ҳам севишни ўргат. Бизни ҳам ўз севикли фарзандинг бўлишга лойиқ қилгин. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!