Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз билан дастурларимиз орқали учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Мана анча вақтдан бери мен сиз билан бирга Яратувчимизга ибодат қилиб келмоқдаман. Мен ушбу менга юкланган топшириқдан жуда мамнунман. Азизларим, Худо сизни севишини биласизми? Кўпчилик Худо яратувчи эканини яхши билади, лекин кўпчилик Худо Севувчи экаинидан бехабардир. Кўпчилик Худони фақат қаттиқ қўл деб билади. Худо хақида ўйласам менинг отам кўз олдимга келади. Чунки отам хам мен фарзандини қандай бўлишига қарамай жуда севади. Ҳаётида қанча муаммо бўлмасин отам менга хардойим ёрдам беришга шошилади. Кайфиятим ёмон бўлса у албатта “Ўғлим, нима учун хомушсан? Тинчликми?” деб мендан албатта сўрайди. Бордию муаммоларим ва ташвишларим хақида унга сўзласам у соатлаб мени диққат билан тинглашга тайор. Бизнинг осмондаги отамиз хам худди шундай, У хам бизнинг ердаги севувчи отамиз кабидир. У хам бизга хар дойим ёрдам беришга таёр. У хам бизни хардойим тинглашга таёр. У хам бизга хардойим тасалли беришга харакат қилади. Ундан ташқари осмондаги Отамиз бундай севгини катта хурсандчилик билан намоён қилади. Бизнинг ердаги отамиз бизни қандай мехрибон бўлишимизни истаганидек осмондаги Отамиз хам бизни Унга мехрибон бўлишимизни истайди. Азизларим, Худо билан бирга бўлиш нақадар яхши. Азизлар, келинг қўлларимизни очиб Осмондаги Отажонимизга ибодат қиламиз. Осмондаги Отажон, бизга бўлган севгинг учун сендан миннатдормиз. Сен бизни нафақат севдинг, Сен бизга бўлган чексиз мухаббатингни очиқ намоён этиб уни бизга исбот этдинг. Худойим, бутун олам Сени мадх этса арзийди. Сен борсан биз хам бор. Сенсиз хеч нарса амалга ошмайди. Сен ягона сўзинг билан оламни яратдинг. Ягона сўзиниг билан осмонуерни яратдинг. Ягона сўзинг билан одам кўзи кўриши мумкин бўлган барча нарсани яратдинг. Худойим, бизга хам севишни ўргат. Биз ушбу гунохкор дунёда билган севги билан эмас, аксинча сенинг муқаддас севгинг билан севишни бизга хам ўргат. Худойим, фақат Сенинг севгинг эй тоза ва пок севгидир. Фақат сенинг севгинг кеккаймас, нафрат қилмас. Сенинг мухаббатинг чегара билмас. Фақат Сенинг бизга бўлган мухаббатинг бизни гунох кишанларидан озод қилди. Сенинг мухаббатинг ичра маскан қилишни истаймиз. Фақат Сенинг севгинг туфайли нажоткоримиз Исо Масих хочда жон берди. Фақат Сенинг севгинг туфайли хазрати Исо Масих учинчи куни тирилди. Худойим, бизга севишни ўргат. Бизга севгинг сирини очиб бер. Биз хам севишни, Сен севганинг каби биз хам севишни истаймиз. Сенинг мухаббатингсиз хаётни ва бутун борлиқни тасаввур қилиш нақадар қийиндир. Сен билан кўпроқ вақт ўтказишни истаймиз. Сенинг севгинг бизга жасурлик берсин. Биз Сен ҳақингда одамларга гапириш вақтида барча ишлар фақат севги орқали бўлсин. Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Дунёдаги барча одамлар севгинг кучини ўзида хис қилсин. Сен тирик Худосан, Сенинг севгинг хам тирик севгидир. Одам қандай бўлмасин, қорами ё оқми, касалми ё соғми, бойми ё камбағалми Сен барибир барчани бир ўринда кўриб, бир хилда севасан. Худойим, яна бир бор Сендан бизга севишни ўргат. Биз хам Сенга ўхшаб севишни истаймиз. Биз хаёт мобайнида хар хил вазиятларга дуч келамиз, ва албатта ўша вазиятга қараб кайфиятимиз хам хар хил бўлади. Лекин Худойим, Сен бизни шундай ўзгартиргинки биз вазиятга қарамасдан хар дойим севгинг туфайли бахтли бўлайлик, барча вазиятда Сенга шукуроналар айтайлик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!