3:40

Ибодат ихтиёжлари

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодат дастурига хуш келибсиз. Азизларим, ибодат дастуримиз, мамлакатимиз масихийлари учун рухий ёрдам сифатида эфирга узатилади. Бу ерда сиз нафақат биз билан бирга ибодат қилиб, баълки шахсий ибодат ихтиёжларингиз учун эфир орқали ибодат қилиш имконига эгамиз. Хабарингиз борки, дастуримиз хизматида дойим вебсайтимиз мавжуд. Сиз у ерга кириб, барча ибодат ихтиёжларингизн қолдирсангиз бас, биз сиз учун, истасангиз эфир орқали Раббимизга ибодат қилиб жавоби учун сиз билан бирга хурсанд бўламиз. Ха, қадрдон биродарлар, ибодат, хар бир имонлини хаётида жуда мухим ўринни эгаллайди. Агар, бундай бўлмаса, унда сизнинг Парвардигоримиз билан бўлган муносабатларингиз яхши маромда эмас. Буни олдини олишнинг ягона йўли бу албатта имон ва дойим ибодатда бўлишдир. Хар бир худонинг хизматкори учун, ибодат жуда мухим ўринни эгаллаган. Хатто Исо Масих ўзининг ердаги хаётида дойим, Осмондаги Отажонга ибодат қилган. Хеч нарса, Худонинг иштирокисиз амалга ошмас. Барча пайғамбарлар хатто ўзининг улуғворлик чўққисида Худога дойим ибодат қилган экан, биз хам худди шундай тарзда, Худо билан дойим мулоқат қилиб туриб, У билан дойим сухбатда бўлишимиз керак. Ахир ибодат чиндан хам бизни Худо билан яқинлаштиради. Ибодат орқали биз Худо билан дойим бирга бўлиб, унга хизмат қиламиз. Азизларим, келинг, мисол сифатида, Забурнинг 18чи бобига назар ташланг, у ерда, : Худованд Қонуни мукаммалдир, У жонга жон киритади. Худованд ваҳийси барқарордир, У содда одамга дониш беради. Худованд фармони ростдир, У кўнгилни қувонтиради. Худованд амри ёруғдир, кўзни ёритади. Худованддан қўрқмоқлик пок ва боқийдир,

Худованднинг бари ҳукми ҳақ ва тўғридир. Олтиндан, мусаффо зардан ҳам кўнгиллироқдир, Асалдан, мумли бол томчисидан ҳам ширинроқдир. Мана, Сенинг қулинг ҳам улардан ибрат олур, Уларга риоя этган киши буюк мукофот топур.

Адашмасликка кимнинг фаҳми етар? Яширин хатолардан мени поклагин! Қасдан қиладиган гуноҳлардан ҳам сақла бандангни, Улар менга ҳоким бўлмасин! Шунда мен беайб бўлурман, Оғир гуноҳдан ҳам холи бўлурман. Эй Худованд, оғзимдан чиқадиган сўзлар, Қалбимдан кечадиган андишалар Сенинг олдингда мақбул бўлсин, эй, менинг суянчим ва Халоскорим! Гўзал оятлар. Ушбу оятлар, Довуд пайғамбарнинг Забур китобидан олинган. Забур китобини ўқир экансиз, Довуд пайғамабар нақадар Худога яқин, баълки, у билан ибодатлари орқали юзма-юз гаплашгандек ибодат қилган. Сизчи азизларим, сиз хам қилган ибодатингизга чин дилдан ишонасизми? Сизга шуни айтай, хар бир имон билан айтилган ибодат албатта жавоб оласиз. Келинг дўстлар, биз хам қўлимизни очиб, Худовандимизга ибодат қиламиз. Худойим, Сен Довуднинг буюк Худосисан, Сен бизга нажот берган севувчи Тангрисан. Сен бошию-охирисан. Худойим, мен мамлакатимиздаги, Сени севгингни хали билмаган бандаларинг учун сўрайман. Уларга ёрдам бергин, улар хам, абадий хаётга эга бўлган фарзандларинг қаторидан жой олсинлар. Худойим, мамлакатимиз келажаги, халқимизнинг тинчлиги ва бахтлиги учун ибодат қиламан. Гўзал юртимизни янада обод қилгин, хокимларимиз ва юртбошимизнинг ишларига донолик ва Муқаддас Рухингни бергин. Муқаддас исминг улуғлансиз, ибодатга чорлаганинг ва ибодатларимизга жавоб берганинг учун рахмат. Омин. Азизлар, сиз билан хайирлашар эканман, сизга тинчлик ва омонлик тилайман. Худо сизга ёр бўлсин. Хайир.

https://db.dilkashradio.com/getmp3/web/2309

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top