Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз билан дастурларимиз орқали учрашиб турганимдан бенихоят хурсандман. Мана анча вақтдан бери сиз билан бирга Яратувчимизга ибодат қилиб келмоқдамиз. Худога шукурки ибодат қилиш имкониятига эгамиз. Худога шукурки ибодатни хардойим амалга ошириш имкониятига эгамиз. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик, қандай вазиятда бўлмайлик ибодат қилиш учун алохида жой бўлиши шарт эмас. Ибодатни хатто шахар транспортида хам амалга ошириш мумкин. Масалан мен, эрталабки кунимни ибодат билан бошлайман. Эрталабки ибодат худди уяли телефонимизни “зарядка” қилиш билан солиштирса бўлади. Биз хам ибодат қилиб бутун кунимизга куч оламиз. Ха бу хақиқат, ибодат кўп нарсага қодир. Ибодат бизни Худо билан орамизда бўлган ягона гаплашув тилидир. Биз Яратувчимизга хохлаган нарсамизни айтсак бўлади. Худо хам биз ибодат қилсак Унга жуда ёқади деган фикрга бутунлай қўшиламан. Азизлар, сиз Худога ибодат қиласизми? Сизни билмайману, лекин мен бордию ибодат қилмай қўйсам, худди кимнидур ёқатганга ўхшайман. Худди мени яқин дўстим менга бошқа телефон қилмаятганга ўхшаш туйғу туғилади. Ха азизлар, мен Худога бўлган ибодатимни хеч нарсага алиштирмайман. Ибодат мен учун қурол ва қалқондир. Қийин вазиятларда Худога қилинган ибодат менга тасалли бериб юрагимга ором бағишлайди. Ибодат менга куч бериб хаёт бўйлаб шағдам қадам ташлашга чорлайди. Азизларим, сизга ибодат хақидаги Муқаддас Каломдан бир парчани ўқиб бермоқчиман. Матто баён этган хушхабардаги олтинчи бобнинг бешинчи оятидан бошлаб ўқиймиз. У ерда хазрати Исо шогирдларига қандай қилиб ибодат қилиш хақида айтади. «Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар. Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди. Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади. Сизлар эса бундай ибодат қилинглар: Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин. Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин, Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин. Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир. Омин. Азизлар, келинг биз хам сиз билан бирга Худога ибодат қилиб, бугунги дастурга якун ясаймиз. Осмондаги Отамиз, бизга ибодат қилишни ўргаттинг, бу учун сенга рахмат деймиз. Бизга ибодат кучини хар дойим кўрсатиб келмоқдасан. Худойим, биз Сенга кўпроқ ибодат қилишни истаймиз. Кўнимизни Сенга бўлган ибодат билан бошлаб ибодат билан кунимизни якунлайлик Худойим. Сен хақиқий Севги Худосисан, бизни хам севишга ўргат Худойим. Сенинг севгингни дунёда барча ўз юрагида хис этсин Худойим. Сенинг исминг улуғлансин. Бутун олам Сенга шон шараф айтсин. Худойим, сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!