2:57

Худо бизни севади

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худо сизни севади, мени ва ҳар кимни севиш – бу Унинг табиатидир. Самовий Отамиз бу дунёга Ўз Ўғлини шунинг учун жўнатди-ки: 1) Унинг муҳаббати ҳақида бизга айтгани; 2) Унинг муҳаббатини биз учун Унинг ўлимида очгани ва 3) бу билан унинг фарзандлари бўлишга ва Унинг муҳаббатида абадий яшаш имкониятини бергани.

Юҳанно 3:16 “Исо деди: Зеро Худо оламни шунчалик севди-ки, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”.

Чунки Худо муҳаббатдир, У Ўзи яратган дунё учун маълум меъёрлар ўрнатган. У Муқаддас Калом орқали нима яхши ва нима ёмон эканлигини бизга кўрсатди ва нима тўғри бўлса, шуни бажаришга бизга ёрдам бермоқда. У оламни бошқаряпти. У бизнинг ишларимизни ҳукм қилиш, яхши ишларимиз учун мукофотлаш ва ёмон ишларимиз учун жазолаш ҳуқуқига эга.

Афсуски, ҳамамиз гуноҳ қилганмиз ва ҳаммамиз жазога маҳкум қилинганмиз. Гуноҳ бизни абадий Худодан ажратди ва Худо бизни қутқариш учун олдиндан йўл тайёрлади. Худо инсонни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғли – Исо Масиҳни ерга юборди, У бизнинг гуноҳларимиз эвазига Худонинг ҳақ ҳукмига тўлов берди ва хочда бизнинг гуноҳларимиз учун ўлди. Бу билан У бизга қутқарилишни тайёрлаб қўйди. Масиҳ ўлди ва лекин қайта тирилди ва самога кўтарилиб кетди. У яна ерга қайтадиган ўша вақт келади ва ерда Ўзининг Подшоҳлигини ўрнатади.

Юҳанно 10:10: “…Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман”.

Биз ибодат қилаётганимизда ва ибодатимизда Худо бизни қандай севиши ҳақида ўйлаганимизда, Унга ёқмоқ ва Унинг номини улуғламоқ хоҳиши бизда туғилади. Биз қилинган гуноҳларимизга афсус-надомат чекамиз ва Ундан кечиришини ва Унинг иродаси бўйича яшашга бизга ёрдам беришини сўраймиз.

1-Юҳанно 1:9: “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир”.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top