3:43

Пулга бўлган қарашлар

MP3

Ассалому алайкум. Деярли ҳар бир киши пулни яшашимиз ва ҳаёт кечиришимизнинг бир манбаи деб ўйлайди. Агар дунёвий эмас, Худонинг назари билан қарайдиган бўлсак, яшашимизнинг ва тириклигимизнинг манбаи Худо. У истагани учун дунёга келганмиз ва яшаяпмиз. Бироқ бу дунёда яшаётган эканмиз, дунёмизда пулсиз бирор нарса қилишнинг иложи йўқ экан, Худо буни билади. Муҳтожлигимизга яраша бизни пул билан таъминлайди. Шунга қарамай, кўпчиликда пулга нисбатан турлича қарашлар мавжуд. Имонлилар орасида ўтказилган сўровларга кўра асосан уч хил қарашлар мавжуд экан. Булар: камбағаллик, пулни бошқара билиш ва бой бадавлат бўлиш. Баъзи масиҳийлар имонлиларнинг бой-бадавлат бўлиши мумкин эмас.

Худованд, бор мол-мулкингизн сотиб камбағалларга бўлишиб беринг, деб айтган, дейишади. Кундалик эҳтиёжларингиз ҳақида ташвишланманг, аввало Худонинг шоҳлиги пайидан бўлинг, дейишади. Шунга кўра улар бу ҳақида бош қотиришмайди. Пулни бошқара билиш керак деб ҳисоблайдиганлар эса пул ва давлат солиҳга берилган мукофот деб билади. Булар учун пул уларнинг ҳаққи. Матто 7 боб 7 ва 8 оятларга кўра улар сўрайдилар, излайдилар ва таққилатадилар. Барака ва марҳаматланишлари учун ўндан бирини берадилар. Малаҳия пайғамбар китоби 3 боб 10 оятда шундай ёзилган: «Менинг уйимда озиқ-овқат бўлиши учун омборимга топганларингизнинг ўндан бирини олиб келинглар. Шу билан Мени синаб кўринглар- дейди ҳар нарсага қодир Худованд, ва кўринглар Мен осмон қопқаларини очиб, марҳамат ёғдирмасмиканман. Шундай марҳамат ёғдираманки, сиғдиришга хоналарингиз етмайди.»

Улар пулга эгалик қилишни оддий ҳол дея қабул қилишади. Бу қарашга кўра пул ҳаёт кечиришимиз учун бир нарса. Пул ҳаётимизни бошқармайди, бироқ яшашимиз учун пул топишимиз ҳам керак. Худованд ҳар биримизга қобилиятлар ва имкониятлар берган. Шу қобилиятларимизни ишга солиб, ҳаёт кечиришимиз учун пул топишимиз керак. Учинчи хил кишилар эса пулни бойлик ва давлат деб ўйлашади. Бой бадавлат бўлиш керак. Уларнинг фикрича пул бу имтиёз. Улар Матто 25 боб 14-30 гача бўлган оятлар айнан пулга тегишли ва ким пулни ишлата олса ўшанга берилади, деб ўйлашади. Бироқ пул ҳақида гап кетганда, Хуодванд пул ҳақида нима деган бўлса ҳамма оятларни умумлаштирган ҳолда хулоса чиқариш керак бўлади.

Пул ҳақида қандай ўйласак, ўзимизга тегишли оятларни ўқиб, бошқа оятларни бир четга суриб қўйиш нотўғри бўлади. Бу қарашлардан энг тўғриси бу пулни бошқаришдир. Худованд бизга пул беради, бироқ уни тўғри бошқара билиш керак. Худо камбағал бўлинглар демаган, бизни бой-бадавлат қилишга ҳам ваъда бермаган. Худо бизга қанча пул берса ўшани тўғри ишлата билишимиз лозим. Худо бизга берган пул билан муҳтожларга ёрдам берамиз. Шу пул ёрдамида кун кўрамиз, фарзандларимизни, оиламизни таъминлаймиз. Чунки ўз яқинларига ёрдам бермаган имонли, имонсиздан ҳам баттардир. Агар Худо бизга кўпроқ пул беришга қарор қилса, бу Худонинг инояти. Агар Худо берган пулни тўғри ишлата билсак, қобилиятларимиз ва мақсадларимизнинг тўғрилигига қараб Худо кўпроқ пул бериши ҳам мумкин. Бу Унинг иродаси. Суҳбатимизни Забурдаги бир оят билан якунламоқчиман: «Элга мурувват қилиб қарз берувчи, инсоф ила иш бошқарувчи одам бахтиёрдир…У қўлини очиб камбағалларга садақа берар, унинг солиҳлиги боқий бўлар. Иззат ҳурмати юксалиб борар.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top