3:39

Моддий кучнинг тўрт устуни

MP3

Ассалому алайкум. Маталлар китобида шундай оят бор: «Оз-оздан пул йиғган уни кўпайтиради». Суҳбатимизнинг мавзуси моддий кучнинг тўрт устуни. Тўрт устундан бири оз-оздан пул ишлашдир. Худога эмас, пулга хизмат қиладиганлар оз-оздан пул топишга қаноат қилмайдилар. Улар учун кўпроқ пул топиш ҳаётларининг мазмуни. Аммо биз Худони ҳаётимизда биринчи ўринга қўйсак ва фақат Унга хизмат қилсак, Худо бизга кўп пул беролмайдими? Худо ҳар биримизнинг имкониятимизга ва пулга нисбата тўғри қарашимизга қараб, пул беради. Худонинг пул борасида қандай ишлаши ҳақида бир воқеани айтиб берай: «Учрашганимизда Чак муаммоси борлигини айтди. Ҳаммамиз унга қарадик. «Бу ой ҳисобидан бешта қайиқ сотишим керак, бўлмаса ишдан кетишим керак бўлади.

Бу ой бешта қайиқ сотиб етарлича пул топишим учун ибодат қилинглар», деди. Унинг овозидан чиндан ҳам қийин аҳволда қолганлиги кўриниб турарди. Ҳаммамиз чин дилдан у учун ибодат қилдик. Ой оҳирида Чак келиб хурсандчилик билан деди: «Ҳозир айтганларимга ишонмайсизлар. Биз бирорта ҳам қайиқ сотолмадик. Аммо бир нечта баттареялар, арқонлар, чанғилар, лангарлар, ва бошқа қисмларни сотдик. Етарлича пул тўпладик. Энди эса қайиқ сотиб оладиганлар аста секин келишаяпти. Худонинг ишини кўринг! У бизнинг ибодатларимизга жавоб берди, бироқ биз ўйлаганимиздай эмас. Биз кутгандан ҳам бошқача тарзда жавоб берди. У бизга оз-оздан етказиб турди.»» Муқаддас Каломда: «Оз-оздан пул йиғган уни кўпайтиради», деган оят айнан мана шу воқеага тўғри келади. Пулга бўлган қизиқиш катта бўлса, қаттиқ ҳаракат қилиб, нотўғри мақсадда кўп пул йиғиш мумкин, бироқ бундай пул тезда йўқ бўлади.

Демак моддий кучнинг тўрт устунидан бири бу: оз-оздан пул ишлаб топиш экан. Иккинчи устуни бу: тежаш. «оз-оздан» деган сўз фақат пул ишлаб топишгагина тегишли эмас. Оз-оздан тежаш ҳам мумкин. Маталлар китобида, доно одамнинг уйида доимо озуқа ва ёғ туради, ахмоқ эса борини тугатади, деб ёзилган. Демак, қийин ҳолларда асқотиши учун бироз пул жамғариб ҳам қўйиш керак экан. Оиламизга тушадиган киримлардан оз-оздан йиғиб борсак, машинамиз бузилганида, уйдаги трубалар ишдан чиққанида ана шу тежаганларимиз асқотади. 1 Тимўтий 5 боб 8 оятни эшитинг: «Ким ўз қавм-қариндошлари, хусусан оила аъзолари ҳақида ғамхўрлик қилмаса, у имонини инкор этган, имонсиздан ҳам баттар ҳисобланади». Ëшимиз бир жойга бориб қолгач, оила боқиш ва оффис ишлари билан шунчалик банд бўлиб, бироз пул жамғариб қўймаганимиздан афсусланамиз.

Кейинчалик афсусланмаслик учун ҳозирдан пул жамғариб боришни режалаштириш керак. Агар ёшингиз бир жойга бориб қолган бўлса, ўғилларингизга ва невараларингизга ўргатинг. Бироқ ҳаётда яшашдан мақсад пул топиш бўлмаслиги керак. Пул жамғаришни бошлашдан олдин ҳар ойда оилага қанча кирим бўлишини аниқлаштириш, шунга кўра қайси томондан тежаш мумкинлигини ҳисоблаб бориш лозим. Ҳар ойда қанча пул тежай олишингизни аниқ билсангиз ўша сонни ўн иккига кўпайтиринг. Кейин эса чиққан натижани 10га кўпайтиринг. Ўн йилда пулингиз шунчага кўпаяди. Албатта йиғиш қийин, ишлатиш осон. Бироқ оз-оздан йиғиб борсангиз, маълум вақтга келиб у катта сонга айланади. Бу моддий кучнинг иккинчи устуни, яъни оз-оздан тежаб боришдир. Қолган устунлар ҳақида кейинги суҳбатларимизда давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top