3:20

Яхши суҳбатдош бўлиш

MP3

Яхши суҳбатдош бўлиш нима дегани? Суҳбатдошингизга ақлли гаплар гапиришми, ёки у билан баҳслашишми? Бир киши меҳмонга борибди. У ерда бир киши билан суҳбатлашибди. Маълум бўлишича ўша киши ботаник экан. Унинг ўсимликлар ҳақидаги гаплари меҳмонга борган кишини мутлақо ҳайратга солибди. Ярим тунда ҳамма мезбон билан хайрлашиб уй-уйига тарқаётганида, ботаник суҳбатдошини мезбонга мақтабди. Биласизми, суҳбатдош ботаникка бир оғиз ҳам сўз айтмаганди. У бор йўғи, ботаникнинг суҳбатларини қизиқиб тинглаган. Суҳбатдошингизга нисбатан мана шундай эътиборли бўлиш – бирон бир кишига кўрсатиш мумкин бўлган мулозаматлардан энг яхшисидир. «Жуда камдан-кам кишиларгина, — деб ёзган эди Жек Вудфорд – ҳаяжонли эътиборнинг пинҳона мулозаматига таслим бўлмайдилар.»

Ботаник билан суҳбат қурган киши эса уни ҳайратомуз эътибор билан тинглабгина қолмай, суҳбат оҳирида, суҳбатлари жуда қизиқарли ва фойдали бўлганини айтади. Бу кишининг яхши тингловчи бўлишининг сабаби, у ботаникни ўзи қизиққан соҳа бўйича гапиришга рағбатлантиргани эди.

Иш юзасидаги суҳбатдош муваффақиятли якуни сири нимада? Машхур олим Чарлзнинг айтишича, «бунда ҳеч қандай сир йўқ, суҳбатдошингиз сўзларига диққат билан қулоқ солсангиз кифоя». Дунёнинг энг машхур олийгоҳларидан бири бўлган Гарвардда ўқиш шарт эмас. Бироқ ҳаммамизга маълумки, ҳашамдор бинолар ижарасига, витрина безатиш ва рекламага минглаб долларларни совураётган айрим савдогарлар яхши эшитувчи бўлолмайдиган, харидорнинг гапини бўлиб, асабини қўзғайдиган, фаросатсиз кишиларни сотувчиликка ёллаб оладилар.

Масалан, бир киши шаҳардаги дўконлардан биридан костюм сотиб олади. Уйига бориб костюмни бир соатлар кийиб юриб, нуқсонини пайқаб қолади. У кўйлакнинг ёқасини кир қилаётган эди. Уни олиб дарров харид қилган дўконига келади ва ўша сотувчини топиб бу ҳақида маълум қилади. Йўқ, кечирасиз, маълум қилмоқчи бўлади. Бироқ бунинг уддасидан чиқолмайди. Уни оғиз очиргани қўймайди сотувчи. «Биз минглаб шунақа костюм сотганмиз, — эътироз билдиради у, — ҳали ҳеч ким шикоят қилиб келгани йўқ.» Сўзининг мазмуни эса шундай оҳангда эди: «Ëлғон, бизни аҳмоқ қиламан деб ўйлаяпсизми? Мен сизга кўрсатиб қўяман!» Баҳсга бошқа бир сотувчи аралашади: «Ҳамма тўқ рангли костюмлар дастлаб оз-моз тукини тўкади, тушунтирди у, — нимаям қилардик, шу нархдаги костюмларнинг бари шунақа, бўёғи нобоп».

Шу ерга келганда харидорнинг ғазаби қайнаб кетади. Бир сотувчи унинг ҳалоллигига шубҳа қилса, иккинчиси паст навли костюм сотиб олганига шамъа қилар эди. Костюмни юзларига отиб, ғазабини тўкмоқчи бўлиб турганида дўкон мудири келиб қолади. У ўз ишини жуда яхши билар экан. Кайфиятини бутунлай ўзгартириб юборди. Қандай қилиб дейсизми, у учта йўл тутди.

Биринчидан харидорнинг арзини бошидан охиригача гап қўшмай эшитди. Иккинчидан, гапини тугатгач сотувчилар яна ўз дийдиёларини бошлаганида, мудир харидорнинг ёнини олди. Учинчидан нима қилишни билмай қолганига иқрор бўлди. Харидор бир неча дақиқа олдин костюмни қайтариб олишларини талаб қилмоқчи бўлиб турганди. Мудир костюмни бит ҳафта кийиб юришни маслаҳат берди, ёқмаса қайтариб келинг, алмаштириб берамиз, деди ва харидорни ташвишга қўйишгани учун узр сўради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top