3:17

Моддий кучнинг тўрт устуни 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Ўтган сафар моддий кучнинг тўрт устунларидан фақат иккитаси ҳақида суҳбатлашгандик. Булар оз-оздан пул ишлаб топиш ва оз-оздан тежаш эди. Бугун эса сарфлаш ҳақида суҳбатлашамиз. Албатта пул топишдан кўра уни сарфлаш осонроқ, ким ҳам сарфлашни ёқтирмайди дейсиз. Аммо донолик билан ва Худонинг иродасига кўра тўғри сарфлаш пул топишдан кўра қийинроқ. Ким қанча пул топишига қараб, кўпроқ ёки камроқ сарфлайди. Кўпроқ пул топганлар каттароқ уйга кўчиб ўтгиси келади, ва шундай қилади ҳам. Агар каттароқ ва чиройлироқ уйга кўчиб ўтгингиз келаётган бўлса, яхшилаб ўйлаб кўришни маслаҳат берардим. Ўз фикрларингиз бўйича иш кўрмай, Худо сизни бошқаришини кутинг. Худо пулингизни қандай ишлатишингизни истайди?

Аввало шу ҳақида ўйланг. Балки Худо каттароқ уйга кўчиб ўтишингизни истамас, ундан ташқари ўтган сафар тежаш ҳақида суҳбатлашган эдик. Каттароқ уйга кўпроқ пул сарфлагандан кўра, ҳозирги уйингизни таъмирлаб, яна бир-иккита хона қўшиш тежамлироқ бўлмасмикан? Матто 6 боб 19-21 оятларда Исо Масиҳ шундай дейди: «Бу дунёда куя ва занг еб кетадиган ҳамда ўғри тешиб талайдиган хазиналарни жамламанглар. Аксинча куя ва занг еб кетмайдиган, ўғри тешиб таламайдиган у дунёнинг хазиналарини жамланглар. Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур». Агар биз художўй бўлишни истасак, унда пулимизни кўпроқ Худонинг иродасига кўра ва Худо ишига сарфлашимиз керак. Биз Худонинг ишига кўпроқ пул берсак, юрагимиз ҳам Унга кўпроқ боғланган бўлади. Агарда акси бўлса-чи? Худонинг ишига умуман пул берманг, юрагингиз ҳам Ундан узоқда бўлади.

Худога пул бериш қандай бўлади? Ҳар биримиз ишлаб топган пулимиздан ушр беришимиз керак. Бу маблағ жамоат учун ишлатилиши лозим. Худога берадиган пулингиз чин дилдан ва ҳар қандай нотўғри фикрлардан ҳоли бўлиши керак. Бераётган пулингиз билан мағрурланиб кетманг. Агар Худога топган пулингиздан ўндан бири эмас ундан ҳам кўпроғини бера олсангиз, ундан ҳам яхши. Беролмасангиз фақат ўндан бирини беринг, чунки бу Худонинг ҳаққи. Худога ўндан бирини беришни одат қилиб олинг. Доимий равишда Худога ушр бериш, яхши тарбияни кўрсатади. Бераётган ушрингиз учун одамлардан мақтов изламанг. Ёки бўлмаса улардан марҳамат кутманг. Хурсанд ва миннатдор бўлиб берганингиз учун Худованднинг Ўзи сизни баракалайди. Баракани фақат моддий деб билманг.

Сиз моддий барака кутаётган бўлсангиз ҳам Худованд сизга руҳий баракалар бериши мумкин. Чунки Худо йўлида яшашимиз учун моддийдан кўра руҳий баракалар зарурроқ. Худога беришнинг энг олий кўриниши бу қурбонлик беришдир. Балки ўзингиз қийинчиликда яшаётгандирсиз, бироқ шунга қарамай, қўлингиздан келганча, қийинчиликларингиз ва муҳтожликларингиз кўплигига қарамай, бериш ҳақиқий қурбонлик ҳисобланади. Пулимизни Худонинг иродасига кўра ишлатсак, уни энг яхши жойда сақлагандай бўламиз. Чунки у ерда пулимизни куя ҳам занг ҳам еб кетмайди. Ўғри ҳам ўғрилолмайди. Муҳими юрагимиз ҳам пулимиз ҳам бир жойда бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top