3:06

Худонинг иродасини билиб олиш

MP3

Ассалому алайкум. Худо сиздан нима исташини биласизми? Унинг ҳаётингиз учун иродаси қандай эканини аниқ айтиб бера оласизми? Сиз қандай йўл тутасиз билмадим-у, аммо мен ҳар сафар бир хил йўл тутаман. Мен ҳар доим иш қилишдан олдин шундай қиламан:

Нима қилмоқчи эканимни Худога айтаман

Худо жавоб беради

Худодан ҳар қанақасига шу ишни қилишим учун ёрдам сўрайман

Охири, таслим бўлиб, Худони эшитаман

Худо менга нима қилмоқчи эканини айтади

Келинг биринчи қадамни кўриб чиқамиз: Нима қилмоқчи эканимни Худога айтаман. Сизни билмадим-у, мен ўзим қила олишим мумкин бўлган ишлар учун Худони безовта қилиб ўтиргим келмайди. Шундайига ҳам Худонинг мияси жуда банд, деб ўйлайман. Унинг вақтини олмаслик учун кўпинча У билан маслаҳатлашмасдан ўзим режалар тузаман. Бир куни биз кичкина шаҳарчада офис очмоқчи бўлдик. У билан маслаҳатлашмасдан бу ҳақида кейинроқ Худога айтдим. «Ҳа, айтганча Худовандим, биз ўша шаҳарчада офис очмоқчимиз. Илтимос бизни марҳаматлагин». Иккинчи қадам: Худованд ўз жавобини беради. Инсон ўз юрагида режа қилади, аммо Худо ўз истагича бошқаради. Бир неча ойдан кейин, офис очиш борасидаги ишларимизда муаммолар пайдо бўла бошлади.

У бўлди- бу бўлди, офис очишимиз маҳол бўлиб қолди. Кейин учинчи босқичга ўтдим: Ҳар қанақасига шу ишни қилишим учун ёрдам сўрадим. Худо менга бу иш борасида ўз жавобини берган бўлса ҳам, мен ўз истагимча қилиш учун ёрдам сўрайвердим. Ўз фикрини ўзгартиришини сўраб ибодат қилдим. Баъзан Худованд Ўз фикрини ўзгартириб, биз сўраганимизга йўл қўяди, бироқ қилган ишларимизнинг оқибатида каттагина сабоқ олишимиз учун шундай қилади. Худонинг фикрини ўзгартириш оқибатида қийин ва оғриқли сабоқ бўлишини унутманг. Тўртинчи босқич: Охири таслим бўлиб, Худони эшитаман. Бутун йўлларингни Худовандга ташла Унинг ўзи сенга бошчилик қилади.

Кўп марта ибодат қилавергач, охири нотўғри қилаётганимни англаб етаман. Қудратли Худо олдида ҳеч нарса қила олмаслигимни англаб, таслим бўламан. Мени бошқармоқчи бўлган ва вақтимни Ўз иродасига кўра ишлатмоқчи бўлган Раббимга қулоқ соламан. Кейин эса Худованд менга ўз Каломи орқали далда беради: «Менга қолса, ишончим комилки, мен тириклар диёрида қоламан. Худованднинг баракатларини кўраман. Худовандга умид боғла! Бақувват бўл, дадил бўл, Худовандга умид боғла!» Гарчи Унга қулоқ солмай иш кўрган бўлсак ҳам, у бизни кечиради, қийин ҳолатларда ёрдамга келади. Кейин эса охирги босқич бошланади: Худованд нима қилмоқчи эканини айтади. Агар Худонинг бошқарувига қулоқ солсак, У бизда Ўзининг ишини қилиш учун аввало онгимизни ўзгартиришни бошлайди. У баъзан бизни ўз фикрларимиз билан ёлғиз қолдиради. Бу ҳам фақат Унга ишонишимиз учундир. Худонинг иродасини аниқлаштириб олиш, самарали ҳаёт кечиришимизнинг гаровидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top