3:49

Муаммо нимада?

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Бугунги суҳбатимиз фақат эркакларга тегишли бўлгани учун бизни аёллар, онахонларимиз ва опа-сингилларимиздан узр сўраймиз. Ҳа, бугунги суҳбатимиз фақат биз эркакларга тегишли. Эркакларнинг ҳаётидаги муаммолар ва уларнинг келиб чиқиши ҳақида бўлади. Агар тайёр бўлсангиз суҳбатимизни бошлаймиз. Сиз ҳеч югуриш мусобақасида қатнашганмисиз? Ютганмисиз? Ёки бўлмаса кимнингдир ютганини кўргандирсиз? Бундай мусобақада қатнашувчилар ютиш учун жон жаҳди билан югурадилар. Қатнашувчиларнинг бари бир-бири билан мусобақалашади. Ҳаёт ҳам шунга ўхшайди. Ҳаётда сиз нима мақсадда мусобақалашмоқдасиз? Биз ҳаётда ҳамма ишларни баравар яхши бажаришга ҳаракат қиламиз, бироқ бу нарса бизнинг елкамизда юк бўлиб қолаверади. Бизни тобора пастга тортаверади. Нима ҳақида гапираётганимизни англамаяпсизми?

Унда очиқроқ тушунтираман. Бизнинг ҳаётимизни, давримизни Худованд баракалаган. Охирги 100 йил ичида техника тараққиёти шу даражада илдамлаб кетдики, хатто ўзимиз ҳам унга етолмаяпмиз. Кундан-кунга янги моделдаги автомашиналар, янги кўринишдаги қўл телефонлари, бир вақтнинг ўзида кўп вазифани бажарадиган компьютерлар, уй бекалари учун кир ювадиган машиналар, кир қуритгич машина, идиш ювадиган машиналар ва ҳокозо. Бу рўйхатни анчагача давом эттиришимиз мумкин. Бугунги куннинг ҳар бир кишиси, мавжуд бўлаётган қулайликлардан, ҳаётдаги бор роҳатлардан бахраманд бўлгиси келади. Масалан менда бир воқеа бўлган эди. Бундан 5 йил олдин. Оилам бор аммо уйим йўқ эди. Мен ўзимча ўйлардим: «Уйим бўлса эди”. Худо менга уй берди. Уй олгач жуда хурсанд бўлдим. Аста-секин вақт ўтгач, энди машина олишим керак деб ўйладим. Худо менга машина ҳам берди. Бундан ҳам жуда хурсанд бўлдим.

Машинам билан хурсанд бўлиб юравердим. Бир пайт атрофимга қарасам, дўстларим, танишларимнинг машиналари меникидан анча яхши ва чиройли. Кейин ён-атрофимдан бошқа машина олишга таклифлар кела бошлади. Кўнглим «Бошқа машина ол, ҳамма танишларингнинг машинаси сеникидан яхши. Бир сенда шундай кичкина машина”, — дейди. Ақлим эса: “Ҳовлиқма, у машина сенга тўғри келмайди. Ҳашаматга учма. Кейин қийналиб қоласан. Сенинг машинанг сен учун энг қулай”, — дейди. Узоқ вақт ўзим билан ўзим курашдим, ва охири бошқа машина олмасликка қарор қилдим. Шундан кейин кўнглим тинчланди. Мен аминманки атрофимиздаги ҳар бир кишида шундай васвасалар бўлади. Биз ўзимизда бўлмаган пулга ҳаётимизни яна ҳам чиройли қиладиган нарсалар сотиб олгимиз келади. Имконимиз даражасига қараб яшашни истамаймиз. Бугунги кунда дунё бизга таклиф қилаётган яшаш тарзи, Худонинг биз учун белгилаган яшаш тарзига мутлақо тўғри келмайди.

Агар дунё таклиф қилаётган яшаш тарзига қараб кетадиган бўлсак, биз фақат моддий нарсалар, қулайликлар ортидан қувиб, ўзимизни толиқтириб қўямиз. Бу нарса бизни тушкунликка солади, йўлдан адаштиради. Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун эса биз атрофимиздаги муҳитдан нимани олиш ва нимани олмаслик ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Биз учун фойдали бўлмаган нарсаларини миямиздан чиқариб ташлашни ўганайлик. Бугунги кунда ҳар бир киши ўзига муҳим бўлмаган нарсаларни ҳарид қилиш ҳақида ўйлайди. Масалан сизда қўл телефони борми? Бор бўлса, ундан ҳам яхшисини ҳарид қилиш ҳақида ўйламанг. Бу сизга қийинчилик туғдириши мумкин. Сизда машина борми? Бор бўлса, ундан хам қимматроқ ва чиройлироқ машина сотиб олиш ҳақида ўйламанг. Қўл телефонингизни ҳам машинангизни ҳам ишлатиш мумкин бўлмай қолгунча ишлатинг. Ундан сўнг бошқа янгисини олишингиз мумкин. Сиз миянгиздаги ортиқча орзуларга берилманг. Биродарлар келгуси сухбатимизни ҳам тингланг. Сиз учун жуда фойдали бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top