3:23

Солиқ еғувчи ва фарзий

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Менинг исмим Зафарбек, бизга ажратилган вақт давомида биз сиз билан ибодат ҳақида гаплашамиз. Вақтимиз етса унда ўзимиз хам исталган равишда қўлимизни ибодатга очиб Яратувчимизга мурожаат қиламиз. Азизлар, келинг бошида биз Парвардигоримизнинг Муқаддас Каломидан ибодат ҳақидаги бир оятни ўқиб чиқсак. Эрта билан улар яна анжир дарахти ёнидан ўтиб қарашсаки, дарахт илдизигача қуриб қолган экан. Бутрус бўлган ҳодисани эслаб, Исога:

– Устоз! Қара, Сен лаънатлаган анжир дарахти қуриб қолибди, – деди. Исо бунга жавобан айтди:  – Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: „Қўпорилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади.  Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар. Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин. Агар сизлар бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизларни кечирмайди. Муқаддас Каломда ибодат ҳақида яна бир қизиқ жойни ўқиймиз. Ўзининг тақводорлигини пеш қилиб, бошқаларни эса камситиб юрган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб берди:

«Бири фарзий, бошқаси солиқчи бўлган икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирибдилар. Фарзий алоҳида туриб, ўзича шундай ибодат қилибди:

– Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман. 12 Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман.

Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, кўкрагига урганича: – Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! – дебди. Сизга айтаманки, бу одам боягидан кўра оқланиб уйига қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади».

Азизлар, агар сиз ибодат қилишни истасангиз лекин қандай ибодат қилишни билмасангиз хеч ачинманг. Хазрати Исонинг илк шогирдлари хам хизматларини бошида қандай ибодат қилишни билишмас эди. Қуйдаги оят шунга яққол мисол бўла олади. «Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар. Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди. Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади.  Сизлар эса бундай ибодат қилинглар: Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин. Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин, Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин. Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top