3:39

Худо Руҳидан руҳланиб яшашимиз

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастурга хуш келибсиз. Бизни тинглаб бораятганингиз учун ва вақтингизни аямаятганингиз учун сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Микрофон қаршисида мен Зафарбек. Азиз тингловчи, келинг дастурнинг бошида Муқаддас Каломга назар ташлаб баъзи оятларни кўриб чиқсак. Шундай қилиб, Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши энди ҳеч бир маҳкумлик йўқдир. Исо Масиҳ умматига ҳаёт берувчи Руҳнинг Қонуни мени гуноҳ ва ўлимни ҳосил қилувчи Қонундан озод қилди. Инсон табиати ожизлиги туфайли Илоҳий Қонун ўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Қонун улгура олмаган ишни эса Худо қилди: У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб оламга юборди ва Уни гуноҳ учун қурбонликка бағишлади, шу йўсин инсон табиатидаги гуноҳни маҳкум қилди. Худо буни, Илоҳий Қонун талаблари табиат амри билан эмас, Руҳ амри билан яшаётган бизларда бажо бўлсин, деб қилди. Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар. Башарий табиатнинг мурод-мақсади – ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади – ҳаёт ва тинчликдир.  Башарий табиатнинг мурод-мақсади Худога душманликдир; чунки бундай табиат Худонинг Қонунига итоат қилмайди ҳамда қила олмайди. Ўз табиати амри билан яшайдиган одамлар Худога манзур бўла олмайдилар. Худо Руҳи сизнинг ичингизда яшаётгани учун, сизлар энди табиатингиз амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмасдир. Агар Масиҳ ичингизда экан, бадан гуноҳ учун ўлимга маҳкум бўлса-да, руҳ оқланганингиз учун ҳаётдир. Чунки Исо Масиҳни тирилтирган Худонинг Руҳи сизнинг вужудингизда яшаяпти. Агар Худо Ўз Руҳи қудратида Масиҳни тирилтирган бўлса, У ичингиздаги ўша Руҳ орқали сизнинг фоний баданларингизни ҳам тирилтиражак. Шундай қилиб, эй биродарлар, табиатимиз амри билан яшаш учун биз бу табиат талаблари олдида мажбур эмасмиз. Агар ўз табиатингизга маҳлиё бўлиб яшасангиз, руҳан ўлишингиз муқаррар. Лекин агар башарий табиатнинг қилмишларини Руҳ кучи билан ўлдирсангиз, руҳан яшайсизлар. Худо Руҳи билан бошқариладиган барча Худонинг фарзандидир. Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик Руҳини олдингизлар. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз. Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради. Агар Худонинг фарзандлари бўлсак, фарзандлардай мерос олиш ҳуқуқига ҳам эгадирмиз. Худонинг қут-баракаларидан мерос улуши олувчилар сифатида Масиҳнинг ворисдошларимиз. Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз. Дўстим, келинг биз хам қўлимизни ибодат учун очамиз. Азиз Парвардигоримиз, Сенинг Рухинг ичимизда яшаятгани учун рахмат Бу улуғ неъматдир. Сенинг Муқаддас Рухингга эга бўлиш нақадар яхшидир. Сенинг Муқаддас Рухинг бизни Сенга яқинлаштира олади. Сенинг Рухинг вужудимизда маскан қилсин деб Сен улуғ Зотинг хазрати Исо Масихни қурбон қўзисига айлантирдинг. Муқаддас Рухинг орқали бизни Ўз фарзандинг қилдинг. Худойим, бизни Муқаддас Рухинг дойим тўлдириб турсин. Дойим Муқаддас Рухинг бизга куч ва донолик бериб турсин. Муқаддас Рухинг бизни гунохдан асраб гунох устидан ғалаба қозонишга ёрдам берсин. Худойим, бизни нақадар севдинг! Худойим, бизни хам севишга ўргат. Ўргат, чунки биз сева оламиз, чунки ичимизда Муқаддас Рухинг маскан қилган эй Худойим. Сенинг исминг муқаддасдир. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top