4:10

Ҳа, дейишдан олдин

MP3

Турмуш қуришга тайёргарлик кўриш

Турмушда бахтли бўлиш учун киши ўзига мос келадиган умр йўлдошини топишнинг ўзи етарли эмас. Бахтли бўлиш мос келадиган умр йўлдош бўлишни ҳам талаб этади. Дунёда ажралишлар ва эр хотинларнинг бир-биридан айри яшаши каби ҳолларнинг сони кундан кунга ортиб бориши ҳаммага маълум. Аммо бу сонларнинг ҳатто Масиҳийлар орасида ҳам ортиб бораётгани жуда ташвишли ҳол. “Янги Этика” ўзининг турмушдаги чекловларга қарши ғазаби орқали никоҳ ришталарини қадрсизлантирди(хор қилди). Шунинг учун ҳам ёшлар турмуш қуришга дастлабки қадамни қўйишларидан олдин никоҳ ҳақида обдон ўйлаб олишлари ва ҳар томонлама чамалаб кўришлари жуда муҳим. Эркак билан аёлнинг Худо ҳузурида турмуш қуриши турмушнинг мақсади каби ўзгармас ахд ҳисобланади(Малахи 2:15 Худо уларни бир тан қилиб яратмадими? Тана ва руҳда улар Уники. Нега бир қилиб яратди. Чунки у художўй наслни қидираётган эди. шунинг учун руҳда ўзингизни сақланглар ва ёшлигингдаги хотининг билан садоқатни бузма. )

Адан боғида одам Худонинг нафаси туфайли тирик жон бўлди (Ибтидо 2:18-25). Одам Худонинг суратида яратилган ягона мавжудот эди. Унда бошқа мавжудотлар устидан ҳокимлик қилиш хуқуқи бор эди. АМмо ҳамма нарсадан боҳабар Худо унинг ёлғизлигини яхши биларди. Одам Худованд яратган бошқа мавжудотлар билан мазмунли дўстона муносабатда бўлолмасди. Аёлсиз эркак ўзининг инсонлигини тўлиқ англай олмасди. Шундан сўнг Худо келажакдаги ҳамма турмушларнинг намунасини яратди (Ибтидо 2:24).Турмуш қуриш янги оиланинг барпо бўлишига ва икки шахснинг ажралмас “бир тана” бўлишига сабаб бўлади. У ҳатто ота-онани ҳам қолдирадиган ҳиссий мослашишга чақиради. Турмуш меҳр-муҳаббат, шодлик ва уятни ҳам қўрқувни ҳам билмайдиган покликдан иборат. У муқаддас ва бузилмас ва икки хил жинсли (бир эркакка бир аёл) бўлади.

Гарчи Худо хоҳлагандай турмуш муносабатлари Адан боғида инсоннинг итоатсизлиги туфайли барбод бўлган бўлса ҳам, Худо мукаммал турмушни яратиш режасидан воз кечгани йўқ. Масиҳнинг ҳаёти ва ўлими бизга ҳақиқий Масиҳийча турмушнинг қандай бўлиши кераклигини тушунишимизга ёрдам беради. Масиҳни Унинг жамоати билан бирлаштирадиган севги ва биродарлик муносабати эр билан хотинни бирлаштирадиган севгида намоён бўлиши керак. Шундай қилиб бизни севадиган Масиҳ орқали Масиҳийча турмуш, Худо хоҳлаганидай биринчи турмушнинг гўзаллиги ва поклигини қайтариб олади. Фақат “севиб қолган”ликлари учун турмуш қурган ёшлар тез орада ўзларининг муносабатларини мўрт пойдевор асосига қураётганликларини англаб қоладилар. Хоҳишга қараб “севиб қолмайдилар”. Бу ақлни ҳам жиловлаб олган юракнинг иши ва у шубҳасиз сексни ўз ичига олган шаҳвоний ҳиссиётдир. Бу Авраам Масловнинг: “севги бу “роҳатланишнинг энг юқори чўққиси”, деган гапига ўхшайди.”

Скот Пекк “севиб қолиш”ни севги жараёнида кўпроқ вақт давом этадиган экстаз (ўзини йўқотар даражада роҳатланиш) ҳолатини олдиндан ҳис қилиб лаззатлатиш деб атайди. Бу тушунчалар кўпроџ дунёвий севгига тўћри келади. Хаџиџатда Худованднинг хохиши билан турмуш џурадиганларнинг юракларида хеч џачон тугамайдиган, аксинча йилдан йилга гуллаб-яшнайдиган севги бўлади. Бундай севги билан уларнинг хаётлари мазмунли бўлибгина џолмай, ўрталаридаги бундай муносабат орџали Худованднинг нурини хам кўрсата оладилар. Хаммага Худованднинг шундай севгиси насиб этсин.Бу мавзуни келгуси суҳбатларимизда яна давом эттирамиз. Азизлар бугунги суҳбатимиз ҳар бирингиз учун фойдали бўлган деган умиддамиз. Чунки турмуш ҳақидаги ҳар бир мавзу ёш у қари, эркагу аёлни бирдай қизиқтириши табиий. Шундай экан келгуси суҳбатларимизни ҳам диққат билан тинглаб боринг. Биз сизга бугунгидан ҳам қизиқарлироқ суҳбатлар тайёрлашга ҳаракат қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top